Главная / Технологиялар / «Гигантлар уруши»: Google Хитойдан уч олди (ми?)
Место рекламы

«Гигантлар уруши»: Google Хитойдан уч олди (ми?)

Америка Кушма Штатлари Huawei ва унинг 70та булинмасини “миллий хавфсизликка зид фаолияти” учун “кора руйхат”га киритиб, Хитой билан савдо урушини янги боскичга олиб чикди. Бунинг окибатида, Американинг Broadcom Limited, Xilinx, Qualcomm ва Intel компаниялари Хитой корпорацияси билан хамкорликни тухтатди.

Аммо энг шов-шувли хабар санкцияларга Google хам кушилганлиги булди. Huawei гаджетларида Android янгиланмайди, кейинги авлод смартфонлари эса Google хизматлари Google Play, Google Chrome, Gmail, YouTube, харитага кира олмайди.

Бу кадамнинг микёсини англаш учун жорий йил биринчи чорагида жахон буйича сотилган смартфонлар статистикаси билан танишиш кифоя.

Дастлабки уч ойда Huawei бозорда иккинчи уринни саклаб колиш билан бирга, етакчига якинлашиб хам олди. Samsung — бозорнинг 23,1 фоизини эгаллаган булса, Хитой корпорацияси уз улушини 11,8дан 19 фоизга етказди. Apple улуши ушбу давр ичида 15,7дан 11,7 фоизга камайди.

Ушбу вазиятда Google билан боглик муаммо Huawei учун огир зарба булади. Якин келажакда Хитой смартфонларидан оммавий равишда воз кечиш ва ракобатчи брендларга утиб кетиш кузатилиши мумкин.

Бу ерда Huawei’га зарба бериш оркали нафакат сиёсий вазифаларни хал килаётган, балки Америка бизнесини жиддий куллаб-кувватлаётган Вашингтоннинг ихтирочилигига тан бериш керак. Гап биринчи навбатда уз молиявий курсаткичларини яхшилаши, келажакда эса жахон микёсида иккинчи уринга кайтиши мумкин булган Apple хакида бормокда.

Энди жахондаги энг оммалашган операцион тизимдан четлатилган Huawei кандай йул тутишини кузатиш колди.

Бу холат Google’нинг Пекин билан алохида муносабатларини хам акс эттиради, чунки Хитойда ушбу интернет-гигант деярли ишламайди. Бунинг сабаби эса Америка корпорацияси Хитой хукумати билан курашда маглубиятга учраганидир.

Google Хитой бозорига 2000-йиллар урталарида кириб келган. Бир неча йилдан сунг компания махаллий конунчиликка буйсунган холда цензуралаш оркали булса хам мамлакат кидирув бозорининг учдан бир кисмини назорат кила бошлади.

2009 йилнинг иккинчи ярмида Америка компанияларига, хусусан, Yahoo, Morgan Stanley, Adobe Systems ва бошкаларга катор киберхужумлар уюштирилди. Бу хужумларда Хитой хукумати ва харбийлари билан алокадор дейилган хакерлар айбланди.

Вокеадан жабр чеккан Google хам 2010 йилда Хитой бозорида цензуралаш сиёсатини тухтатишини маълум килди.

Пекин ва Google орасида муносабатларни ойдинлаштириб олиш даври бошланди. Америкаликлар хеч хавфсирамасдан очик низога боришди. Охир-окибат Хитойда компаниянинг асосий махсулот ва сервислари такикланди, компания бозорни намойишкорона тарк этди.Чамаси, Google Пекин ялиниб келишига каттик ишонганди. Аммо акси булди. Бунинг устига, Huawei дунёни забт эта бошлади.

Шу тарзда, Google’нинг Huawei’га карши харакатини нафакат хукумат босими остидаги мажбурий чора, балки дунёдаги энг йирик интернет бозорини тарк этишга мажбур килган Хитой хукуматидан уч олишга уриниши деб бахолаш мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

nKj4kQNkV1XEQMW9SdBAGKX5nL7UUW1i

“Хавфсиз худуд” мобил иловасининг афзалликлари нимада?

Узбекистон Мудофаа вазирлиги томонидан Ички ишлар вазирлиги булинмалари учун мобил курилмаларга мулжалланган илова такдим этилган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари