Главные новости
Главная / Жахон / Германиядаги мехмонхона ва ресторанлар давлатдан ёрдам сурамокда
Место рекламы

Германиядаги мехмонхона ва ресторанлар давлатдан ёрдам сурамокда

Курилаётган зарар дастлаб йирик кургазмалар утказилиши режалаштирилган шахарларда сезилган.

Фото: Booking.com

Германиядаги мехмонхона ва ресторанлар коронавирус сабабли тадбирларнинг бекор килиниши ва талабнинг пасайиши ортидан зарар кураётгани учун давлатдан ёрдам суради, деб ёзмокда Funke Mediengruppe нашри.

Маълум килинишича, бу хакда Германия мехмонхона бизнеси ва умумий овкатланиш корхоналари бирлашмаси (DEHOGA) бош директори Ингрид Хартгес маълум килган.

Унинг сузларига кура, курилаётган зарар дастлаб йирик кургазмалар утказилиши режалаштирилган шахарларда сезилган. Сунгра навбат катор тадбирлар бекор килинган кичик ва уртача ахоли масканларига етиб келган. Бундан ташкари, мехмонхоналарни брон килиш буйича янги суровлар келиши тухтаган.

Унинг фикрича, ушбу салбий холат федерал хукумат ва махсус куллаб-кувватлаш дастурлари буйича бериладиган ёрдам оркали бартараф этилиши мумкин.

Германияда 5 март холатига коронавирус билан зарарланиш буйича 262 та холат кайд этилган. Бу Европада Италия (3000 дан ортик бемор, 107 улим) ва Франциядан (285 бемор ва турт улим) кейин учинчи уриндаги курсаткичдир.

Аввалрок Европадаги энг йирик худудий авиакомпания коронавирус сабабли инкирозга учрагани хабар килинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

WDaGbSduoE57vAKo9IfVoH_XrBv5Yi9u

Шимолий Америка доллардаги миллионерлар сони усиши буйича 2019 йилда етакчи булди

2019 йилда 1 млн доллар ва ундан купрок маблагга эга дунёдаги барча одамларнинг (High Net …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари