Германия Франция ва Буюк Британия билан Эрон ядро дастури масаласида АКШ билан мулокотга ёндашувни мувофиклаштириш ниятида. Бу хакда Евроиттифок ТИВ рахбарлари учрашуви арафасида Германия ташки ишлар вазири Зигмар Габриэль маълум килди, дея хабар беради «ТАСС».

img-33034-1503760620-680x357Зигмар Габриэль.

Фото: DW

«Биз француз ва британиялик хамкасблар, шунингдек, Европа дипломатияси рахбари Федерика Могерини билан мавжуд келишувни саклаб колиш учун АКШ билан кандай мулокотга киришишни мухокама киламиз», — деди Зигмар Габриэль.

«Шу билан бирга, Эроннинг минтакадаги роли мавзуси хам яна кун тартибида булади», — деб кушимча килди вазир.