Главная / Спорт / Гейнрих порлаган турнир. Доха-2006 иштирокчилари хозир каерда?
Место рекламы

Гейнрих порлаган турнир. Доха-2006 иштирокчилари хозир каерда?

Бундан 14 йил аввал – 2006 йилги Осиё Уйинларида иштирок этган Узбекистон олимпия жамоаси мухлисларга унутилмас онларни такдим этиш билан бирга узбек футболига энди кириб кела бошлаган янги иктидорларни хам таништирган. Рауф Инилеев кул остида ажойиб сейвлари билан танила бошлаган Нестеров, унг канотдаги Иномов-Магдиев тезкорлиги, чап канотдаги Суюнов-Денисов рейдлари, 21 ёшли Азиз Хайдаровнинг танилиши, 22 ёшли Гейнрихнинг порлаши… Доха-2006да вакилларимиз тарихий натижа кайд эта олмаган булишса-да, бу жамоани барчамиз яхши хотиралар билан эслаймиз. Улар хозир каерда?

Фото: Getty Images

Игнатий Нестеров

Доха-2006 турнири 23 ёшли Игнатий Нестеров учун фаолиятидаги илк энг мухим турнир булган. Тугри, Нестеров 21 ёшида Хитойдаги Осиё Кубоги-2004да йул олган, аммо асосий дарвозабон сифатида юртимиз шарафини айнан Катардаги турнирдан бошлаб химоя килган. 4 уйинда уз дарвозасидан 4та гол утказиб юборган Нестеров, айнан ушбу турнирдан сунг миллий жамоанинг асосий посбони сифатида чакирила бошлаганди.

36 ёшли посбон хозирда Тошкентнинг «Локомотив» клуби шарафини химоя килмокда. У Осиё Кубоги-2019дан кейин Узбекистон миллий жамоаси сафидаги фаолиятига якун ясамокчи эканлигини айтган булса-да, хозирча расман эълон килганича йук.

Ислом Иномов

Катардаги турнирда унг канот химояда ёркин уйин намойиш этган футболчи Ислом Иномов булганди. 22 ёшидаёк «Пахтакор» жамоаси сафида унг канотни эгаллаб олган футболчи Дохадаги турнирда олимпия жамоамиз шарафини муносиб химоя килган. Ислом турнир давомида унг канот чизигида Элдор Магдиев билан узига хос тандемга айлана олганди. Химоя билан бирга хужумда хам фаол катнашарди.

35 ёшли Ислом Иномов бугунга келиб фаолиятини якунлаган. Собик футболчи Тошкент вилоятининг Оккургон туманида уз бизнесини йулга куйган. Шу билан бирга Ислом мураббийлар курсларида катнашиб, «B» лицензиясига укимокда.

 Алексанр Клецков

«Пахтакор» клуби 2006 йилда Узбекистон олимпия жамоасининг базасига айланиб улгурган эди. Шу боис, мамлакат жамоасининг жуда куп футболчилари айнан ушбу клуб аъзолари саналарди. 21 ёшли Клецков хам клуби сафида захирада колса-да, Узбекистон олимпия жамоасига асосий таркибдан жой олганди. Химоя марказида Асрор Аликулов билан жуфтлик хосил килган Сашанинг айникса, иккинчи каватдаги курашларда буйдор эканлиги ас котарди.

Хозирда 35 ёшни карши олган Клецков бундан уч йил аввал фаолиятини якунлади. «Пахтакор» собик футболчиси бугунги кунда «Пахтакор-жуниор» хусусий футбол мактабда болалар мураббийи сифатида фаолият олиб бормокда.

 Асрор Аликулов

Жамоа сафидан жой олган уч нафар 23 ёшдан катта ёшли футболчилардан бири Асрор Аликулов эди. Дохадаги турнирда 28 ёшда булган Асрор химоя марказидаги асосий фигура саналарди. У тажрибали футболчи сифатида асосан 20-22 ёшли химоячилардан иборат жамоанинг химоя кургонини бошкариши талаб этиларди. Асрор гурух боскичини яхши утказган булса-да, Ирокка карши чорак финал бахсининг кушимча булимида бош хакам томонидан кизил карточкага лойик курилгани, кимматга тушганди…

41 ёшли собик футболчи утган мавсум «Машъал» жамоаси бош мураббийи сифатида клубни Суперлигага олиб чиккан булса, 2020 йилда «Шуртан» бош мураббийига айланди.

Илхом Суюнов

Узбек футболидаги энг яхши чап канот химоячиларидан бири булган Илхом Суюнов хам Игнатий Нестеров, Ислом Иномов каби Катардаги турнирдан аввал ёшлар уртасидаги 2003 йилги жахон чемпионатида катнашганди. Катардаги турнирда чап канот химоясида туп сурган Илхом яримхимояда туп сурган Виталий Денисов билан яхши тил топишганди. Суюновнинг кучли зарбалари хали-хамон мухлислар ёдида.

Бир неча йил олдин фаолиятини якунлаган Илхом Суюнов хозирга келиб узбек футболидан узоклашган. 37 ёшли собик футболчи хозирда Сирдарё вилоятида хусусий тадбиркор сифатида фаолият олиб бормокда.

Азиз Хайдаров

2006 йилги мавсум олдидан уртамиёна «Локомотив» сафидан таклиф этилган Азиз Хайдаров Дохадаги турнирда ажойиб уйинлари билан мухлисларга танилганди. Таянч яримхимоясида Азиз ва Темур Кападзе яхши тандем хосил килганди. 2019 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган Хайдаров бугунга келиб Узбекистон футбол ассоциациясида терма жамоалар маркази рахбари сифатида фаолият олиб бормокда.

Темур Кападзе

Ушбу футболчининг фаолияти хакида ортикча тухталиш шарт эмас. Дохадаги турнирда хам Темур жамоанинг энг яхши футболчиларидан бири эди. Уч нафар ёши катта футболчилардан бири сифатида тажрибали футболчи майдон марказида катта хажмдаги ишларни амалга оширарди.

Хозирда мураббийга айланган собик футболчи Узбекистон U19 жамоасига устозлик килмокда.

 Виталий Денисов

Нижний Новгороднинг «Спартак» клубидан таклиф этилган 19 ёшли Виталий Денисов айнан ушбу турнир оркали узбекистонлик мухлисларга танила бошлаганди. Инилеев бу мусобакада Денисовни яримхимоя чизигида синаган, Виталий чемпионатда киритилган 7та голимиздан биттаси – 3-турдаги Узбекистон – Иордания (3:1) бахсида гол муаллифи булганди.

Хозирга келиб 33 ёшни карши олган хамюртимиз якинда Россиянинг «Ротор» клуби аъзосига айланганди. Футболчи ушбу мавсумда Волгаград клуби билан Премьер-лигага чикишга харакат килади.

 Элдор Магдиев

«Пахтакор»нинг 22 ёшли хужумкор яримхимоячиси Элдор Магдиев Дохадаги Осиё Уйинларида жамоамиз етакчиларидан бирига айлана олганди. Унинг унг канот яримхимоясидаги узига хос рейдлари, узатмалари жамоа муваффакиятига хизмат килган.

Футболчилик фаолиятини бир неча йил олдин якунлаган Элдор Магдиев хозирги пайтда болалар мураббийи сифатида Тошкентдаги Чигайтой футбол мактабида фаолият олиб бормокда. Бу йил 36 ёшни карши оладиган собик футболчи мураббийлар курсида тахсил олиб, «А» лицензиясини кулга киритиш арафасида турибди.

 Сервер Жепаров

Ушбу жамоадаги ёши катта уч нафар футболчидан яна бири Сервер Жепаров эди. Хужумларни ташкил этиш ва стандарт вазиятлари устаси булган Жепаров жамоа голларининг аксариятида хаммуаллифлик килган. Колаверса, гурух боскичида Иордания дарвозасига киритилган учта голдан бирини уз номига ёзиб куйганди.

Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси булган Сервер 2019 йилда «Металлург» клубида фаолиятини якунлади. Жепаров айни дамда Узбекистон усмирлар жамоаси (U-16) бош мураббийи сифатида фаолият олиб бормокда.

 Александр Гейнрих

Узбек футболининг энг яхши хужумчиларидан бири булган Александр Гейнрих Катардаги Осиё Уйинларигача 2003 йилги ёшлар уртасидаги жахон чемпионатида катнашган, 2004 йилги Осиё Кубогида туп сурган булса-да, айнан Доха-2006да ярк этиб порлади. Мусобакага Москванинг «Торпедо» клуби хужумчиси сифатида ташриф буюрган 22 ёшли Гейнрих турнир давомида жамоамиз киритган 7та голдан 5тасига муаллифлик килди ва энг яхши тупурарлар бахсида 2-уринни олди.

Жумладан, 1-турдаги БАА – Узбекистон (1:2) уйинида дубли эвазига илк галабани такдим этган булса, 2-турда мезбон ва якунда чемпион булган Катарга карши бахсдаги ягона голи билан Узбекистонга 3 очко келтирди. 3-турда эса Иордания устидан козонилган 3:1 хисобидаги галабада дастлабки голга муаллифлик килди.

Чорак финалдаги Ирок билан уйинда хам айнан Гейнрих ажойиб голи эвазига хисобни тенглаштирган булса-да, кушимча булимларда бир киши кам булиб колган вакилларимиз Ирокка 1:2 хисобида маглуб булиб, мусобакани аламли тарзда тарк этишганди.

Бутсасини михга илган Гейнрих 2019 йилда Козогистоннинг «Актобе» клубида дастлаб селекционер-мураббий, куп утмай жамоа бошлиги лавозимида фаолият бошлаган эди.

Доха-2006 Осиё Уйинларидаги натижамиз:

«А» гурухи

1-тур. БАА – Узбекистон – 1:2

Голлар: Сакер 69 – Гейнрих 44, 55

 2-тур. Катар – Узбекистон – 0:1

Голлар: Гейнрих 67

 3-тур. Узбекистон – Иордания – 3:1

Голлар: Гейнрих 11, Денисов 47, Жепаров 74 – Ал-Саифий 35.

Чорак финал.

Узбекистон – Ирок – 1:2

Голлар: Гейрих 45+1 – Жассим 10, Мансур 95.

Усмон Ибодов

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Q4pJ_5DJwGAOjTzgt-zTadAvrL9rPChH

“Наполи” уз уйида “Ювентус”ни маглуб этди

Фото: Twitter/ SSCNapoli Италия чемпионати 21-тур марказий уйини уз нихоясига етди. “Наполи” уз майдонида “Ювентус”ни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари