Главная / Жамият / Газдан захарланишда биринчи ёрдам курсатиш хакида нималарни билиш керак?

Газдан захарланишда биринчи ёрдам курсатиш хакида нималарни билиш керак?

“Худудгазтаъминот” куз-киш мавсумида ахоли уртасида ис газидан захарланиш хамда хаво-газ аралашмаси чакнаши билан боглик фавкулодда вазиятларнинг олдини олиш хамда ахолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш максадида махсус маълумот билан чикди.

Ис гази нима?

Ис гази (углерод оксиди) – рангсиз, таъмсиз, хидсиз захарли газ. Кимёвий формуласи – CO. У ер юзида энергиянинг жадал ишлатилишидан юзага келувчи, табиатда энг куп таркалган захарловчи газлардан биридир.

Казиб олинадиган ёкилгиларнинг тулик ёнмаслиги ис газининг бош манбаи хисобланади. У асосан кумир, табиий газ ва бошка ёкилгиларнинг тулик ёнмаслиги сабаб юзага келади. Нафас олинувчи хаво таркибида 0,1 фоиз ис газининг булиши улим холатига олиб келиши мумкин! Ис гази организмга тушганда у кон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни узаро боглаб, кислороднинг тана буйлаб харакатланишини чеклайди. Натижада инсон хушини йукотади.

Ис газидан захарланишнинг умумий белгилари

Бош мия тизимида: уйкуга тортиш, бош айланиши, бош огриги, хушини йукотиш;

куриш тизимида: куз олдининг коронгилашиши;

эшитиш тизимида: эшитиш кобилиятининг пасайиши;

тери кисмида: терлаш кучайиши;

нафас олиш тизимида: нафас олишнинг огирлашиши, йутал;

юрак кисмида: пульс ва АБ ортиши;

мушаклар тизимида: тремор (калтираш).

Кандай холатларда ис газидан захарланиш хавфи юкори булади:

шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чикарадиган корхоналарда;

автоуловлар тураргохларида;

янги буялган ва шамоллатилмаган хоналарда;

уй шароитларида табиий газ чикиб турганда;

печка билан иситиладиган уйлар, хаммомлар, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тулик ёнмаслиги натижасида захарланиб колиш мумкин.

Бундан ташкари, хозирда савдо дуконларида сотилаётган, газда ишлайдиган хар хил турдаги газ ускуналари, жумладан, Эрон давлатида ишлаб чикилган “камин” газ ускунаси чиройли, ихчам куринишли, иситиш мавсумида ишлатиб, кейин бошка жойга олиб куйса буладиган кулайликларга эгадир. Бирок ушбу газ ускунаси бошка давлатда ишлаб чикилгани сабаб, уни урнатиш ва фойдаланишга доир техник паспорт узбек ёки рус тилларига таржима килинмаган. Бунинг окибатида, ундан фойдаланишдаги хавфсизлик коидалари билан танишиш имкони булмайди. Мазкур газ ускунаси узбошимчалик билан, мутахассиснинг курсатмасисиз “Курилиш меъёрлари ва коидалари” талабларини бузган холатда урнатилмокда. Натижада эса инсонлар ис газидан захарланиб вафот этмокда.

Табиий газдан фойдаланишда нималар такикланади:

узбошимчалик билан уйни газлаштириш, газ асбоби урнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш;

газ асбоблари урнатилган хоналар режасини узгартириш;

дудбурон ва шамоллатиш тизимларини узгартириш;

хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб куйиш;

мактабгача ёшдаги болалар, шунингдек уз харакатларини назорат кила олмайдиган шахсларнинг газ асбобларидан фойдаланиши;

газ ва газ асбобларидан бошка максадларда фойдаланиш;

газ асбоблари урнатилган хонада ухлаш ва дам олиш.

Суюлтирилган газдан фойдаланишда нималар такикланади:

буш ва суюлтирилган газли баллонларни хона хамда ертулаларда саклаш;

газлаштирилган хонага 50/55 литр сигимли баллондан биттадан ортик ёки 27 литрли баллондан иккитадан ортик куйиш;

баллонларни кизишдан саклайдиган тусик урнатилган булса, баллон билан иситиш асбобининг оралиги 0,5 метргача кискартирилиши мумкин, баллон билан тусикнинг ораси эса 10 сантиметрдан кам булмаслиги керак;

баллонлар билан ут ёкиш эшигининг оралиги 2 метрдан оз булмаслиги лозим;

хонага урнатилган баллонлар алмаштирилаётганда электр ёриткичларни ёкиб-учириш, очик оловдан, электр иситиш асбоблари ва иситиш печкаларидан фойдаланиш;

баллонларни алмаштириш ишлари билан боглик булмаган шахслар борлигида баллонларни алмаштириш.

Газдан захарланганда биринчи ёрдам кандай курсатилади?

Барча холатдаги огир захарланишларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чакириш зарур. Шифокор етиб келгунга кадар куйидагиларни амалга ошириш керак:

жабрланувчини зудлик билан газланган худуддан тоза хавога олиб чикиш керак;

жабрланувчининг кул ва оёкларини кутарилган холатда ёткизиш;

нафас олишига халакит берувчи барча нарсаларни йигиштириш (тугмаларни ечиб, ёкани очиш, камарни бушатиш ва бошкалар);

жабрланувчининг ухлаб колмаслигини назорат килиш. Жабрланувчини юргизиш такикланади;

жабрланувчи нафас олмаётган булса, унга тоза хавода ёки хавоси яхши айланадиган хонада сунъий нафас олдиришни бошлаш лозим;

нашатир спиртини хидлатиш;

хушига келган вактида йикилиб, жарохатланмаслиги учун чоралар куриш;

жабрланувчининг холати яхши булса, иссик чой ёки кахва ичириш;

кислород ёстиги ёрдамида кислород бериш.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари