Главные новости
Главная / Технологиялар / Galaxy S11 смартфонининг суратлари такдимотидан 3 ой олдин пайдо булди
Место рекламы

Galaxy S11 смартфонининг суратлари такдимотидан 3 ой олдин пайдо булди

Таникли инсайдер @onleaks 2020 йил февралидагина такдимоти утадиган янги Samsung Galaxy S11 смартфонининг дизайнини курсатди. Смартфоннинг суратлари 91mobiles сайтида эълон килинган. 

Таъкидланишича, курилма учта модификацияда чикарилади: кичикрок Galaxy S11e, одатдаги улчамдаги Galaxy S11 ва каттарок улчамдаги Galaxy S11+.

4yaeukbv71qmcqfbsirnxj6xk2lssade

Galaxy S11 ойна ва металлдан ишланади. Курилманинг олд томони деярли экран билан копланади. Экран уртасида фронтал камера учун тешик пайдо булади. Курилманинг диагонали 6,7 дюймни ташкил килади.

Galaxy S11e ва Galaxy S11+ эса мос равишда 6,4 ва 6,9 дюймли Dynamic AMOLED-экранлар билан жихозланади.

Смартфон оркасида асосий камера жойлашадиган тугри туртбурчак шаклидаги блок жойлашади. Камера тизими 3 та оддий камера ва ToF-датчик билан жихозланади. 5-уйикнинг вазифаси маълум килинмаган.

Асосий камера 108 Мпли булиб, унда 5 карра оптик зум кузда тутилган. Курилма Qualcomm Snapdragon 865 ёки Exynos 990 процессорида, Android 10 операцион тизими остида ишлайди.

Бармок излари сканери дисплейга урнатилади.

Samsung’нинг янги курилмалари такдимоти 18 февралда булиб утиши кутилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

DYJtDQ9-O0fk5TFjNTQDvc4WfHxnEPOi

Грузия Россияни президент сайтига киберхужум содир этишда айблади

Грузия ташки ишлар вазирлиги Россияни 2019 йилда Грузия президенти ва ОАВлари сайтларига содир этилган киберхужумларга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари