GM Uzbekistan АЖ сентябрь ойида шартнома тузадиган харидорларга ноябрь ойида автомобиль олиш учун 29 314 дона шартномалар мавжудлигини маълум килди.

Шундан – 3 523 дона Damas, 680 дона Labo, 108 дона Matiz, 2 145 дона Spark, 7 889 дона Nexia, 8 173 дона Cobalt, 5 522 дона Lacetti, 996 дона Malibu, 278 дона Captiva.
Хар бир мижоз GM Uzbekistan АЖ сайтидаги ушбу хавола оркали кунлик тузилган шартномалар руйхатини текшириб бориши, шунингдек автосалонларда шартнома тузиш учун мавжуд автомобиллар руйхати билан моделлар ва дилерлик корхоналар кесимида танишиб бориши мумкин.
Сайтдаги барча маълумотлар кунлик тарзда янгиланиб боради ва келаси куннинг соат 09:00 гача фаол саналади. Дилерлик корхоналарида мавжуд автомобиллар кун давомида шартнома тузилган автомобилларга караб узгариб бориши мумкин.
Кушимча саволлар юзага келган такдирда компаниянинг Call-марказига +99871 141 77 77 ракамлари оркали мурожаат килиш мумкин.