Главные новости
Главная / Жамият / Фохишаликка олиб кетилаётган икки аёл тухтатиб колинди
Место рекламы

Фохишаликка олиб кетилаётган икки аёл тухтатиб колинди

Шу йилнинг 21 июль куни Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Ислом Каримов номидаги Тошкент Халкаро аэропортида тезкор тадбир утказилган.

Узбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алокалар бошкармаси хабарига кура, натижада Бухоро шахрида яшовчи 51 ёшли Х.Г. исмли аёл уз хисобидан айни дамда Россия Федерациясида булган 41 ёшли Х.Ш. хамда Тошкентда булган 29 ёшли Х.Н. исмли аёлларни Таиланднинг Бангкок шахрида фохишалик билан шугулланишлари учун олиб кетишга келишиб, Х.Н.ни Тошкент Халкаро аэропортидан олиб кетмокчи булганида тухтатиб колинган.

Тезкор суриштирув ишлари натижасида Х.Г. ушбу икки аёлга Бангкок шахрида фохишалик билан шугулланишлари учун шароит яратиб беришни ваъда килганлиги, эвазига улар Х.Г.га 4000 АКШ долларини ишлаб беришлиги маълум булган.

Холат юзасидан жиноят иши кузгатилиб, Х.Г. кулга олинган. Тергов харакатлари олиб борилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

CuCB_A1tG1_Y4Mipmce-lIJwcqRbd9BP

Урмон хужаликларида заъфарон гулларини йигиб-териб олиш мавсуми бошланди

Заъфарон (шафран) дунёнинг куп мамлакатларида тижорий максадда катта майдонларга экиб парваришланади. Сунгги йилларда Узбекистонда хам …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари