Главная / Жамият / Фитнес-пархез: спортзалда озиш учун нима ейиш керак?

Фитнес-пархез: спортзалда озиш учун нима ейиш керак?

Фитнес-пархез — спортча хаёт тарзининг тенги йук шериги! Лекин унинг уз сирлари ва хийлалари бор. Хатто сиз иложи борича тезрок ортикча вазндан кутулишга карор килган ва жонингиз борича машк килишга тайёр булсангиз хам, эхтиёт булинг: спорт залида озиш нафакат таомнома таркибига, балки овкатланиш графигига хам алохида ёндашишни талаб килади.

Фото: Shutterstock

Фитнес-пархез: нима ейиш керак?

Фитнес-пархезнинг иккита бош кахрамони бор — углеводлар (карбо) ва оксиллар.

Углеводлар — танани кувват ва мия, асабларни эса озука билан таъминлайди. Танада карбо захиралари гликогенлар (хайвон крахмали) куринишида мушакларда ва жигарда сакланади ва машк килиш пайтида фаоллик билан сарфланади.

Фитнес-пархез учун карбонинг энг мукаммал манбалари — сингиши давомли булган углеводлар. Бу бутун донлар ва унинг махсулотлари, мева ва сабзавотлар — кувватнинг бир текисда келиб тушишини таъминлайдиган ва секин хазм буладиган хамма озик-овкатлар.

Оксиллар фитнес-пархезда мушаклар учун «гиштлар» ролини уйнайди: кизиш, ишлаш ва сарф килиш жараёнида мушаклар оксилларни синтезлаш учун аминокислоталар порсиясини талаб килади.

Фитнес-пархезда ёглар — диккат ва назоратни талаб этувчи савол.

Фитнес-таомномада ёг кислоталарининг тенги йук — улар кардиоваскуляр, марказий асаб ва эндокрин тизимлари учун жуда зарур, тукималарнинг эластиклигини таъминлайди, хужайраларнинг булинишида катнашади, ёг эритувчи витаминлар учун сакловчи ва кучирувчи мухит сифатида хизмат килади.

Ва, албатта, сув хакида унутманг. Фитнес-пархезнинг фаол озиш боскичида у хаводек зарур — сув ёрдамида оксиллар ва ёгларнинг парчаланган махсулотлари, токсинлар чикиб кетади. Сув мушакларни кислород билан таъминлашга ёрдам беради.

Лохаслик, огиз куриши, кайфиятнинг кескин тушиб кетиши сув етишмаслигининг аломатлари булиши хам мумкин!

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари