Главная / Жамият / Фермерларни калтаклаган туман ИИБ рахбарининг озодлиги икки йилга чекланди

Фермерларни калтаклаган туман ИИБ рахбарининг озодлиги икки йилга чекланди

23 ноябрь куни жиноят ишлари буйича Самарканд вилояти Ургут туман судида судья Акмал Ахмадовнинг раислигида булиб утган очик суд мажлисида Кашкадарё вилоят Карши туман ИИБ бошлиги лавозимида ишлаган чогида содир этган жинояти учун Жахонгир Ражабовга нисбатан кузгатилган жиноят иши куриб чикилди.

Ж.Ражабов Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-кисми билан айбланган.

Чунончи, Ж.Ражабов Карши туманидаги III сектор рахбари сифатида комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш учун масъул булса-да, ушбу ваколатларидан зуравонлик ва бошка гаразли ниятларда фойдаланган.

2018 йил 12 июнда туман хокимлигида давлатга галла топшириш режасини бажармаган фермер хужаликлари рахбарлари иштирокидаги йигилишда узи рахбарлик килган III секторда жойлашган бир неча фермерларни муттасил калтаклаб келган. Жумладан, тумандаги «Олим-Ойбек-Дилдора» ф/х рахбари А.Назаров, «Зулфикор бобо набираси Баходир» ф/х рахбари Б.Тураев хамда «Тошев Мухтор Эшдавлат угли» ф/х рахбари Б.Тошев «Абдугофуров Мухаммад Рахматуллаевич» ф/х рахбари Р.Хужакулов, «Нозимбек-Атхам-Огабек» ф/х рахбари Ш.Бабанов, «Зоир ота угли Абдусалом» ф/х рахбари С.Зайиров, «Чулибустон курки» ф/х рахбари А.Коржовов, «Жалолиддин Озодбек Севинч» ф/х рахбари М.Тошев, «Норпулат бобо угли Башир» ф/х рахбари И.Остоновни галла режасини бажармаётганлигини рукач килиб, конунга хилоф эканлигини била туриб, мансаб ваколати доирасидан четга чикиб, касддан уларнинг юз кисмларига куллари билан уриб, оёклари билан тепиб, хакорат килганлиги окибатида фукароларнинг хукуклари ва конун билан курикланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.

Бундан ташкари, Ж.Ражабов 2018 йил 12 майда Карши тумани «Чарагил» махалласида жойлашган пахта кабул килиш масканида фермер хужалиги рахбарлари билан утказилган йигилишда тумандаги «Нафиса-Муниса-Эъзоза» фермер хужалиги рахбари Нафиса Кенжаева ундан ушбу сектор рахбари сифатида сув берилишига амалий ёрдам курсатишини сураганида, мансаб ваколатидан четга чикиб, касддан унинг юзига икки-уч марта куллари билан уриб, унинг хукуклари ва конун билан курикланадиган манфаатларига жиддий зиён етказган.

Судланувчи Ж.Ражабов суд мажлисида айбига тулик икрорлик билдириб, номлари тилга олинган фермер хужаликлари раисларини якиндан танимаслиги, улар галла режасини бажармаганликлари сабабли режани бажаришни талаб килганлигини ва айрим холатларда уларни жахл устида бир икки шапалок урганлигини тан олди.

Хусусан, «Нафиса-Муниса-Эъзоза» фермер хужалиги рахбари Нафиса Кенжаева билан боглик холат юзасидан куйидагиларни гапириб берган:

2018 йил 12 май куни туманнинг Чарагил кишлогидаги пахта кабул килиш пунктида фермер хужалиги рахбарлари билан туман хокими Г.Бегалиев бошчилигида булиб утаётган йигилишга Н.Кенжаева кечикиб келиб, узини нима сабабдан йигилишга айтилмаганлигини сураб, тусатдан унга караб «угри, муттахам порахур», деган сузлар билан хакорат кила бошлайди.

У Н.Кенжаевага утириб туришини, йигилиш якунида гаплашиб, муаммосини хал килиб беришини тушунтиради, лекин аёл йигилишда утирмасдан, тугри уни олдига келиб, «утирмайман, нима гапинг бор, кулингдан келса мени утиргиз», деб гапиради. Ж.Ражабов уни утирмаса тик туриб йигилишда катнашиб туришини айтади, шунда у «менга нимага буйрук берасан, сен кимсан, сени кулингдан нима келади, ура оласанми ур, урсанг сенга курсатаман», дея жазавага туша бошлайди, унга яхши муомала килиб, тинчлантирмокчи булса-да, Н.Кенжаева олдига келиб, эгнидаги хизмат кийимининг унг елкасидаги погонини кули билан ушлаб, тортиб юлиб олади.

Йигилишда катнашаётган Чарагил худуди профилактика инспектори Р.Абдуллаев уни ажратиб, тинчлантириш учун четга олиб чикади ва ушбу холат буйича Н.Кенжаевага нисбатан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилади ва у туман ИИБга олиб борилиб, судгача ушлаб турилади.

Ж.Ражабов уша куни Н.Кенжаевани одамлар олдида унга хурматсизлик килганлиги сабабли хакикатдан хам юзига бир-икки шапалок урганини тан олган. Хуллас, шундан сунг Н.Кенжаевага нисбатан профилактика инспектори Р.Абдуллаев хужжатларни туплаб маъмурий судга юборган.

Кейинчалик материални судда курилганлиги натижасидан Ж.Ражабовнинг хабари йук экан. У уша куни йигилишда колган, профилактика инспектори Р.Абдуллаев Н.Кенжаевани туман ИИБга олиб кетганидан сунг кечкурун туман ИИБга кайтиб келиб, Р.Абдуллаевдан нима булганлигини сураганида у унга барча хужжатларни расмийлаштирганлигини, Н.Кенжаевани маъмурий тартибда ушлаб туриш хакидаги баённомага асосан ВСХ (вактинчалик саклаш хонаси)нинг маъмурий камерасига жойлаштирганлигини ва Н.Кенжаевага нисбатан булган материални судга олиб чикишини айтади.

Эртасига — 13 май куни эрталаб Н.Кенжаева уни хизмат хонасига кирганлигини ва унга навбатчилик кисмига топширган кул телефонидаги ёзувлар учирилганлигини ва флеш картаси олиб ташланганлигини билдирганлигини, шунда у Р.Абдуллаевни чакириб, «агарда Н.Кенжаеванинг телефонига тегинган булсанг уз холатига келтириб куйгин» деб айтади. Кейинрок унга навбатчилик кисми кунгирок килиб, ИИБга олиб келинган Н.Кенжаеванинг соглиги булмаётганлигини етказади шунда у «тез тиббий ёрдамни чакиринглар», деб айтади. Н.Кенжаевани ИИБ ходимлари урмаганини билдириб утган.

Судда Ж.Ражабов фермер хужаликлари рахбарларини уз шахсий манфаати учун урмаганлигини, килган ишидан чин кунгилдан пушаймонда эканлигини, жабрланувчиларга етказилган зарарни канча микдорлигини айтса у тулаб беришини баён килиб, адолатли карор кабул килишни суради.

Жабрланувчи Нафиса Кенжаева суд мажлисида (ва хукм укилганидан сунг KUN.UZ мухбирига хам) вокеа юзасидан куйидагиларни хикоя килиб берди:

«Нафиса-Муниса-Эъзоза» фермер хужалигини рахбари сифатида, галлага сув етказиб беришни сураб 2018 йил 12 май куни туман хокимига телефон килганида, у туманнинг Чарагил кишлогидаги пахта кабул килиш масканида булаётган йигилишга етиб келишини айтади.

У етиб боргач у ерда куп фермерлар йигилганини куради ва «Чарагил» ММТП раиси Ш.Киёмовдан нимага уни йигилишга айтишмаганини сураганда унинг гапларини эшитиб турган худуд профилактика инспектори Р.Абдуллаев унга «келган булсанг кисиб утир, айтмасак хам келибсан-ку?» дейди. Унга жавобан аёл «куполлашманг» деганда Р.Абдуллаев олдига келиб чап елкасига бир марта уради.

Шунда Н.Кенжаева жойидан туриб туман ИИБ бошлиги Ж.Ражабовга юзланиб, Р.Абдуллаев уни ураётгани, сув сураб келгани учун шундай килаётганини айтиб, сектор рахбари сифатида фермер хужалигига сув ёрдам килишини сурайди. Ж.Ражабов эса «бадимга урдинг-ку, бунча шикоят киласан, сендан бошка одам йукми?» деб, профилактика инспекторига «олиб бориб, кама» дейди. Профилактика инспектори Р.Абдуллаев дархол унинг кулларини оркага кайиради, шунда Н.Кенжаева «камашга рухсатнома борми?» деб талаб кила бошлайди. Ж.Ражабов унинг олдига келиб, 2–3 марта унинг юзига шапалоклаб уриб ташлайди, натижада Н.Кенжаеванинг пастки лаби ичидан йиртилиб конайди.

Ж.Ражабов ходими Р.Абдуллаевга «олиб бориб кама», деб яна топширик бергач Р.Абдуллаев уни машинанинг орка уриндигига мажбурлаб утиргизиб, туман ИИБга олиб келиб, ИИБ навбатчисининг тугрисидаги камерага киритиб камаб куяди. Навбатчи Ж.Жураев аёлнинг кулидан телефонини олиб куяди, Р.Абдуллаев камерага уни олдига кириб 2–3 марта оёги билан тепади, бошига мушт туширади ва 3 йилга каматиб юборишини айтиб чикиб кетади.

Бироздан сунг Н.Кенжаеванинг тоби кочади ва тез тиббий ёрдам чакирилади. Шифокорлар кетаётганида навбатчи Ж.Жураев уларга «бошликка чикинглар, маълумотнома беришларинг керак, кандай маълумот беришни узларинг биласизлар-ку?!» деб айтади. Шифокорлар кетгач, уни яна камерага тикишади. Оч колганда таом ва сув беришмайди. Бу орада Р.Абдуллаев яна камерага кириб келиб, бошига 2-3 марта уради, йикилгач тепади ва Н.Кенжаева хушидан кетади.

Хушига келганда олдида 2 та унга нотаниш шифокорлар тиббий ёрдам курсатиб туришганини куради. Шифокорлар аёлнинг ахволи огирлигини айтиб, уни шифохонага олиб кетмокчи булишганда, ВСХ бошлиги А.Хидоятов олиб кетишга рухсат бермайди. Гарчи ИИБ ходимларидан бирор киши беморни кузатиб бориши суралганида хам.

Эртаси куни (13 май) соат 9 ларда Н.Кенжаевани ИИБ бошлиги Ж.Ражабовнинг олдига олиб чикишади, бошлик ундан узига келиб колгани ва ахволини сурайди ва у уйига кетиши учун рухсат беради. Чикиб А.Хидоятовдан телефонини сураганида, телефонини Р.Абдуллаев олиб кетганлигини айтади.

Бироздан сунг Р.Абдуллаев келиб телефонини беради, бирок унинг ичидаги барча ёзувлар учириб юборилган ва ичидаги 16 Гбли флэшкаси олиб куйилган булади. Аёл бунинг сабабини сураганида Р.Абдуллаев яна Н.Кенжаеванинг юзига бир шапалок уради, бу холатга А.Хидоятов гувох булади. Аёл Ж.Ражабовнинг олдига чикиб, Р.Абдуллаев телефонидаги маълумотларни учириб ташлаганлигини, яна урганлигини, унинг устидан арз килишини айтади. Ж.Ражабов Р.Абдуллаевни чакириб, аёлдан кечирим сурашини талаб килади, лекин Р.Абдуллаев кечирим сурамайди ва бошликнинг тушунтириш хати ёзиб бериш талабини хам бажармайди.

А.Хидоятов аёлни уйига элтиб куяди. Шундан сунг Нафиса Кенжаеванинг ут пуфаги хуруж килиб касалхонага тушади ва ут пуфагини операция килиб олиб ташлашади. Нафисанинг онаси Ч.Тошкулова Карши туман ИИБ бошлиги Ж.Ражабов ва профилактика инспектори Р.Абдуллаев кизини урганлиги холати буйича Кашкадарё вилоят ИИБ ва вилоят прокуратурасига 2018 йил 14 майда ариза беради бирок вилоятдаги хукук-тартибот органлари онанинг аризасини жавобсиз колдиришади.

Суд Жахонгир Гаппорович Ражабовга Узбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-кисми билан ЖКнинг 45-моддаси татбик этилиб, 3 (уч) йил муддатга корхоналар, муассасалар, ташкилотларда ва ички ишлар органлари тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш хукукидан махрум килиниб, 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

Хукм конуний кучга киргандан сунг Ж.Ражабовга яшаш жойини хукмнинг ижросини назорат килувчи орган рухсатисиз узгартирмаслик, муайян жойлар — кафе ва барларга бормаслик, спиртли ичимликлар истеъмол килмаслик, Кашкадарё вилояти худудидан ташкарига чикмасликдан иборат чекловлар юклатилди.

Судга Кашкадарёдан жабрланувчилардан факат Н.Кенжаева келган. А.Ахмадовнинг айтишича, колган жабрланувчиларнинг курсатмалари Карши туманида утказилган сайёр суд мажлисида эшитилган.

Суд тугагач, Н.Кенжаева KUN.UZ мухбирига хукмдан мутлако норози эканлигини баён килди. Чунончи, Ж.Ражабовга ута енгил жазо тайинлангани, аёл кишига кул кутариб, уни уриб огир дардга мубтало килган профилактика инспектори Р.Абдуллаев хеч кандай жавобгарликка тортилмаганини, бемалол ишлаб юрганини айтиб утди. Р.Абдуллаев шу кунларда «югуриб, чопиб кулингдан нима келди, мана?» деб унинг асабига хам тегаётганини айтиб утди.

Н.Кенжаева албатта суд хукми устидан шикоят килишини, шунингдек, фукаролик ишлари буйича судга Ж.Ражабов ва Р.Абдуллаев томонидан узига етказилган маънавий ва моддий (даволаниши ва операция учун кетган харажатлар) зарар учун даъво аризаси киритишини билдирди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари