Главные новости
Главная / Жамият / Фаргона халкаро аэропортидан юкларни хорижга тугридан-тугри жунатиш имконияти тикланди 
Место рекламы

Фаргона халкаро аэропортидан юкларни хорижга тугридан-тугри жунатиш имконияти тикланди 

17 йиллик танаффусдан сунг Фаргона халкаро аэропортидан юкларни хорижий давлатларга тугридан-тугри жунатиш имконияти кайта тикланди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Фаргона вилоятидан хорижга хул мевалар экспорти билан шугулланаётган RTL logistics, UZ-Segong, XinFergana корхоналари томонидан булган мурожаатлар ва ушбу корхоналарнинг фаолияти Транспорт вазирлигининг аэропортларни ривожлантириш ва ер усти таъминоти бошкармаси мутахассислари томонидан атрофлича урганиб чикилди.

Вазирлик хабарида айтилишича, экспортёр корхоналар вакиллари билан булиб утган учрашувда хул меваларни Фаргона вилоятидан Камчик довони оркали Тошкент халкаро аэропортига юк машиналарида етказиб бориш жараёнидаги кийинчиликлар, колаверса, ушбу жараён транспорт харажатларининг ортиб кетишига бу эса уз навбатида экспортга юборилаётган махсулотлар нархининг кутарилишига сабаб булаётгани туфайли ушбу худуднинг узидан юк авиакатновларини ташкил этиш масаласи урганиб чикилди.

Экспортёр корхоналарни хар томонлама куллаб-кувватлаш, уларга кулай шарт-шароитларни яратиб бериш максадида UZ-Segong ва XinFergana корхоналари томонидан экспорт учун тайёрланаётган 50 тонна гилос махсулоти 1 июнь куни Фаргона халкаро аэропортидан Кореянинг Сеул халкаро аэропортига тугридан-тугри етказилиши таъминланди.

Мазкур жараённи муваффакиятли амалга ошириш максадида, Наманган халкаро аэропортидан хаво кемаси сахнига юкларни ортиш учун ишлатиладиган махсус техника воситалари (Triple) хамда Тошкент халкаро аэропортидан эса махсус европаддонлар Фаргона халкаро аэропортига олиб келинди. Хаво кемаси етиб келгунига кадар эса аэропортнинг юк ташувлари булими ходимларига махсус техникадан фойдаланиш ва юк ташиш хаво кемасига юкларни ортиш машгулотлари утказилди.

Билдирилишича, барча ташкилий масалалар муваффакиятли амалга оширилиб, 50 тонна гилос махсулотини Сеул шахрига юбориш амалиёти омадли якунланди, хорижга Фаргона халкаро аэропортидан юкларни тугридан-тугри юбориш имкони яратилди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкент ва Андижонда ахоли орасида янги холатлар аникланди

Согликни саклаш вазирлиги Узбекистонда яна 149 кишида коронавирус аниклангани хакида хабар берди. «2020 йил 12 …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари