Главная / Жамият / Фаргонада Шохимардонсой оркали бир килограмм гашишни чегарадан утказмокчи булган жиноятчилар кулга олинди

Фаргонада Шохимардонсой оркали бир килограмм гашишни чегарадан утказмокчи булган жиноятчилар кулга олинди

fargonaМиллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини химоя килиш кумитасининг ходимлари Киргизистон худудидаги Шохимардонсой дарёси оркали гиёхванд моддаларни олиб утишга оид жиноят ишини бартараф этди. Бу хакда «Узбекистон 24» каналига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

10 февраль куни соат 23:30 да Фаргона тумани худудидаги Водил кишлоги буйидаги Шохимардонсой дарёсидан ичида салкам 1 килограмм булган гашиш гиёхвандлик моддаси мавжуд уч литрли полиэтилен идиш топилди.

Аникланишича, мазкур «юк» Фаргона вилоятининг Бустон кишлогида яшовчи Ёдгор Эсоновга тегишли булган. Текширувлар жараёнида маълум булдики, Эсонов узининг хамкишлоги Олим Хакимов хамда маргилонлик Рустам Камбаров билан жиноий тил бириктириб, Киргизистондан булган Олмос исмли фукародан гиёхванд моддаларни Шохимардонсой дарёси оркали кушни мамлакатга утказишни келишиб олган.

Гиёхванд модда пластик идишда булган, унинг ичидаги фонар эса маёк вазифасини бажарган. Олим Хакимов ва Ёдгор Эсонов посилкани тутиб олиши керак булган, бирок чегарачилар жиноят операциясини бартараф этишга муваффак булган.

Бундан ташкари Ёдгор Эсонов коровул булиб ишлайдиган «Агробанк» Фаргона вилояти бошкармасига тегишли дам олиш уйининг омборида хам тинтув утказилган. Омбордаги утинлар орасидан 1,8 килограммдан ортикрок гиёхванд модда топилган.

Фаргона вилояти Миллий хавфсизлик хизмати жиноятчиларга нисбатан тегишли моддалар билан жиноят ишини кузгатди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари