Главные новости
Главная / Сиёсат / Фаргонада ДХХ хамкорлигида утказилган тадбирда 15 кунда 200 кгдан ортик гиёхвандлик воситалари аникланди
Место рекламы

Фаргонада ДХХ хамкорлигида утказилган тадбирда 15 кунда 200 кгдан ортик гиёхвандлик воситалари аникланди

Фаргона вилоятида Ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва махалла фукаролар йигинлари билан хамкорликда «Кора дори — 2020» кенг камровли тадбирининг биринчи боскичи утказилмокда, деб хабар бермокда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Фото: Фаргона вилояти ИИБ матбуот хизмати

Кайд этилишича, 2020 йилнинг 1—15 май кунлари гиёхвандлик воситаларининг ноконуний муомаласи билан боглик жами 50 дан ортик холат кайд этилган. Улар жумласига гиёхвандлик воситаларини конунга хилоф равишда саклаш ва утказиш, кучли таъсир килувчи воситаларни конунга хилоф равишда муомалага киритиш хамда такикланган экинларни экиш ва етиштириш киради.

Шу билан бирга, 30 дан ортик холатда 20 минг тупдан куп булган кукнори ва наша гиёхвандлик усимликлари конунга хилоф равишда парваришланаётганлиги аникланиб, йук килиш чоралари курилган. Тадбир давомида кукнори, марихуана ва кучли таъсир килувчи жами 200 килограммдан ортик гиёхвандлик воситаси олинган.

Юкоридаги аникланган холатлар буйича Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари кузгатилиб, айбдор шахсларга нисбатан конуний чоралар курилмокда.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

u9l8I4rFw_8kfCuzbPb4MjSSDamDI2U1

Вилоятлараро автобуслар харакатига рухсат берилади. Шахсий автотранспорт воситаларига рухсат йук

Узбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва таркалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш буйича Республика …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари