Главная / Сиёсат / 9. Файли 16-17.jpeg ки замима шудааст дар он сурат симхои овезон омадаги ва имконияти кур кардани хамон кабелхои кашолшударо медидед.
Место рекламы

9. Файли 16-17.jpeg ки замима шудааст дар он сурат симхои овезон омадаги ва имконияти кур кардани хамон кабелхои кашолшударо медидед.

Аввал хабар килинганидек, Кашкадарё вилояти хокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев ОАВ ходимлари ва блогерлар иштирокдаги брифингда 2019 йил якунлари ва 2020 йилга багишланган режалар хусусида маълумот берди.

Таъкидланишича, Кашкадарё вилоятининг республика ялпи ички махсулотдаги улуши 7,3 фоизни, саноат махсулотларида 6,1 фоизни, кишлок хужалигида 9,5 фоизни, чакана савдо айланмасида 6,1 фоизни ташкил этади. Вилоятнинг йиллик бюджет даромадлари режаси жами 5 триллион 871 миллиард сум, махаллий бюджет 3 триллион 474 миллиард сум булиб, утган даврда махаллий бюджетга кушимча 411,3 миллард сум солик тушумлари туширилган.

Вилоят рахбари барча йуналишлар буйича эришилган натижалар буйича маълумот бераркан, муаммолар тупланиб колган сохаларга хам бирма бир тухталиб утди. Уларнинг ечими буйича режаларини маълум килди.

Шунингдек, тадбиркорлик сохаси тахлил этиларкан, вилоят хокими 28 кунда 400 нафар тадбиркор турли муаммолар билан мурожаат килгани, аксарият мурожаатларда озгина эътибор билан хал этиш мумкин булган муаммолар хам тадбиркорлар фаолиятига халигача тусик булиб турганини таъкидлади. Брифингда саноат махсулотлари ишлаб чикариш хажми пастлиги хам танкид килинди. Айтилишича, ахоли жон бошига саноат махсулотлари ишлаб чикариш 6 миллион сумга етган. Бу курсаткич Республикада 7,2 милилон сумни ташкил этади.

Вилоят рахбарининг маълум килишича, Кашкадарёда туризм хизматлари курсатиш даражаси хам паст. Мазкур йуналишдан келадиган йиллик тушум 2,1 миллиард сумни ташкил этади. Бу вилоят ялпи худудий махсулотининг 0,6 фоизини ташкил этади (бир фоиз хам эмас). З.Мирзаев айникса мехмонхоналар етишмаслигига тухталиб, Шахрисабзда утган халкаро анжуманда мехмонхоналардан буш жой топиш канчалик муаммо булганини эсга олди.

Таъкидланишича, мазкур муаммога ечим бор. Тугри, олий даражадаги беш юлдузли мехмонхоналар куриш таклифини хамма хам бермайди. Аммо стандарт талабларга жавоб берадиган, нисбатан арзон мехмонхоналар барпо этиб муаммони юмшатиш мумкин, дея таклиф билдирилди.

Олдинрок вилоят рахбарининг Кашкадарёда умумтаълим мактабларидаги катнов сигими хамда вилоятдаги яширин иш уринларини легаллаштириш хусусидаги фикрлари эълон килинганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

3pWikHEg4gdlKU2NaO3DXuK9hiE17A77

Эронда сайлов бошланди. Трамп кандай килиб натижаларга таъсир килади?

Бугун, 21 февраль куни Эронда парламент сайловлари бошланди. Бу мамлакатда одатда сайловлар куп нарсани хал …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари