Главные новости
Главная / Жахон / Евроиттифок ЖССТни куллаб-кувватлашини эълон килди
Место рекламы

Евроиттифок ЖССТни куллаб-кувватлашини эълон килди

Аввалрок АКШ президенти Дональд Трамп ЖССТ бош директорига мактуб йуллаб, агар 30 кун ичида ташкилот ички ислохотларни утказмаса, АКШ уни молиялаштиришни тухтатиши билан тахдид килганди.

Фото: Reuters

COVID-19 пандемияси вактида ЖССТнинг харакатларини тахлил килишни вактинча ортга суришга тугри келади, хозирда коронавирусга карши халкаро курашга эътибор каратиш керак, деди ЕИ дипломатияси рахбари вакили Виржини Баттю.

У Европа иттифоки ЖССТнинг коронавирус пандемиясига карши курашдаги саъй-харакатларини куллаб-кувватлашини таъкидлади.

“Хозир халкаро хамкорликни узадиган эмас, хар качонгидан хам бирлашадиган вакт”, – деди Баттю.

Аввалрок АКШ президенти Дональд Трамп ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесусга мактуб йуллаб, агар 30 кун ичида ташкилот ХХРдан мустакиллигини исботламаса ва ички ислохотларни утказмаса, АКШ уни молиялаштиришни тухтатиши билан тахдид килганди.

Агар ташкилот талабларни бажармаса, Вашингтон якуний тарзда ЖССТни молиялаштиришни тухтатади.

Молиялаштиришни тухтатиш билан бир каторда, АКШ ушбу ташкилотдаги аъзоликдан хам чикиб кетади, дейилади мактубда.

«Мен америкалик солик туловчиларининг пули эвазига хозирги холатида Америка манфаатларини ифода этмайдиган ташкилот молиялаштирилиши давом этишига йул куймайман», – деб ёзди Трамп.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

AuIGWlHQJW5Id-FIOo_JYUlNXB3o7noA

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари