Главные новости
Главная / Жахон / Эрон генерал Сулаймонийнинг улдирилишига алокадор шахслар руйхати тузди
Место рекламы

Эрон генерал Сулаймонийнинг улдирилишига алокадор шахслар руйхати тузди

Инсон хукуклари буйича кенгаш рахбари Али Багирий Канийнинг сузларига кура, Эрон хукумати Сулаймонийнинг улдирилишига алокадор 48 кишининг шахсини аниклашга муваффак булган ва уларни жавобгарликка тортиш буйича чоралар курилган.

Фото: ТАСС

Эрон хукумати Ислом инкилоби мухофизлари корпусининг «Ал-Кудс» махсус булинмаси кумондони, генерал Косим Сулаймонийнинг улимига алокадор 48 кишидан иборат руйхатни тузди. Бу хакда Mehr News нашри уз манбасига таяниб хабар берди.

 Инсон хукуклари буйича кенгаш рахбари Али Багирий Канийнинг сузларига кура, Эрон хукумати Сулаймонийнинг улдирилишига алокадор 48 кишининг шахсини аниклашга муваффак булган ва уларни жавобгарликка тортиш буйича чоралар курилган. Хусусан, Техрон генерални йук килиш буйича операцияга у ёки бу даражада жалб этилган мамлакатлардан маълумот такдим этишни талаб килган.

Амалдорнинг айтишича, Эрон хукумати ана шундай мурожаат билан чиккан охирги мамлакат Германия булган.

«Биз Германиядаги АКШ авиабазаси Сулаймонийни улдиришда фойдаланилган дронлар уртасида маълумот алмашишда катнашганлиги тугрисида ахборот олдик», — деди Каний.

 Косим Сулаймоний шу йил 3 январда Багдод аэропорти якинида АКШ дрони зарбаси натижасида улдирилганди. У билан бирга 4 нафар эронлик харбий ва Ирок армиясининг 5 вакили халок булган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

photo_257526-530x292

Козогистонда икки боласи билан чукиб кетган имомнинг жасади топилди

Шаркий Козогистонда уз боласини куткармокчи булиб сувга чукиб кетган имомнинг жасади топилди, деб ёзади Tengrinews. «Махаллий фукаролар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари