Главные новости
Главная / Спорт / Эронда 6 ой ичида иккинчи спортчи катл этилди
Место рекламы

Эронда 6 ой ичида иккинчи спортчи катл этилди

Эроннинг Дизфул шахридаги турмада 30 ёшли курашчи Махди Али Хусайний катл этилди. Бу хакда Эрон миллий каршилик кенгаши NCRI маълум килди.

Фото: YouTube

Хусайний 2015 йилда оммавий муштлашув вактида одам улдиришда айбланган.  Курбоннинг оиласи спортчини афв этишни рад этгани сабабли унга чикарилган улим жазоси уз кучида колган.

Эронлик курашчи, Олимпия чемпиони Хамид Сурян курбоннинг оиласидан Хусайнийга рахм-шафкат курсатишни сураган, бирок бу уринишлар бесамар якунланган.

Олимпия уйинларида кураш спортини назорат килувчи United World Wrestling (UWW) ташкилоти спортчининг катл этилиши билан боглик холда баёнот берди. Жумладан, баёнотда Хусайний миллий ёки халкаро мусобакаларда иштирок этмагани, у факатгина худудий мусобакаларда катнашгани таъкидланган. UWW вазият буйича аник тасаввурга эга булмагунча спортчининг катл этилишига изох бермаслигини айтган.

2020 йил сентябрда 27 ёшли эронлик курашчи Навид Афкарий катл этилганди. Афкарий 2018 йил ёзида Эронда утган норозилик намойишларида иштирок этган. Шундан кейин у полициячини улдириш айблови билан хибсга олинган. Бирок хукукни химоялаш ташкилотлари спортчи кийноклар остида жиноятни уз буйнига олишга мажбур булгани, у сиёсий мотивларгагина кура катл этилганини таъкидлашган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

SY-2HpHDERj6i9A3s5ABEFrzwWRPv4pC

Суарес бир оёги билан «Атлетико»да. Нега «Ювентус»дамас?

Йилнинг асосий трансфер сериалларидан бирида кутилмаган бурилиш руй берди. Фото: Quality Sport Images/Getty Images «Барселона» …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари