Главные новости
Главная / Жахон / Эрдуган Шойгуни Ливияда уруш олиб боришда айблади
Место рекламы

Эрдуган Шойгуни Ливияда уруш олиб боришда айблади

2020 йил январда Россия президенти Владимир Путин Ливияда россиялик ёлланма жангчилар борлиги тугрисидаги саволга жавоб кайтарганди. Унинг сузларига кура, Ливияда россиялик ёлланма аскарлар булиши мумкин, лекин улар Москванинг манфаатини ифодаламайди ва давлатдан пул олмайди.

Фото: AFP

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Вагнер хусусий харбий компаниясини Ливияда уруш олиб боришда айблади. Бу хакда NTV телеканали хабар берди.

Туркия президенти журналистлар билан сухбатда Сергей Шойгу, Россия куролли кучлари бош штаби бошлиги Валерий Герасимов, Ливия миллий армияси кумондони Халифа Хафтар хамда Вагнер хусусий харбий компанияси рахбари деб аталган киши биргаликда акс этган фотосурат хакида суз юритган.

«Уларнинг барчаси Россиянинг харбий амалдорлари хисобланади ва “Вагнер”ни улар бошкаради. Улар хали хам “Вагнер” билан хеч кандай алокалари йуклигини айтишмокда. Хозирда Россия Ливиядаги урушни энг юкори даражада бошкармокда», — деган у.

2020 йил январда Россия президенти Владимир Путин Ливияда россиялик ёлланма жангчилар борлиги тугрисидаги саволга жавоб кайтарганди. Унинг сузларига кура, Ливияда россиялик ёлланма аскарлар булиши мумкин, лекин улар Москванинг манфаатини ифодаламайди ва давлатдан пул олмайди.

Вагнер хусусий харбий компанияси норасмий куролли тузилма булиб, у петербурглик бизнесмен Евгений Пригожинга алокадор деб хисобланади. Унинг ёлланма аскарлари Конго, Судан, Ливия, Мадагаскар, Ангола, Гвинея, Гвинея-Бисау, Мозамбик, Зимбабве ва Марказий африка Республикасида фаолият олиб бораётганлиги айтилади. Айрим маълумотларга кура, улар Донбасс, Суриядаги жанговар харакатларда хам иштирок этган ва президент Умар ал-Баширни куллаб-кувватлаш учун Суданга жунатилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

YPjUL21QG0MIHPyX7CIcjz_vkVRiw67Z

Бишкекда комендантлик соати жорий этилмокда

Киргизистон президентининг фармонига кура, Бишкек, Уш ва Жалолобод шахарлари хамда Уш ва Жалолобод областларининг учта …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари