Главные новости
Главная / Жахон / Эрдуган: Идлибдаги турк кушинлари Россияга эмас, Асад режимига карши курашмокда
Место рекламы

Эрдуган: Идлибдаги турк кушинлари Россияга эмас, Асад режимига карши курашмокда

5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдуган музокара утказишди. 6 соатдан ортик вакт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият буйича меморандум имзоланди.

Фото: Reuters

Суриянинг Идлиб провинциясидаги турк харбийлари Россияга эмас, Сурия армияси кушинларига карши курашмокда. Бу хакда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдуган журналистлар билан мулокотида айтди.

“Бу ерда Россия ва Туркия уртасида хеч кандай масала йук. Бизга Россия эмас, Башар Асад режими каршилик килмокда. Афсуски, бу режим Идлибда уз ахолисини шафкатсизларча йук килмокда”, – дея унинг сузларидан иктибос келтирмокда “Ени шафак” газетаси.

“Биз уларни огохлантирдик, аммо улар тухтамади”, – деб таъкидлади Туркия президенти.

5 март куни Москвада Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдуган музокара утказишди. 6 соатдан ортик вакт давом этган учрашувлар якунида Суриядаги вазият буйича меморандум имзоланди.

Меморандумда Суриянинг шимолидаги М4 трассаси якинида 12 километрлик хавфсизлик йулаги ташкил этилиши маълум килинган. Томонлар бу худуд буйлаб 15 мартдан патруллашни бошлашга келишиб олишган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Nx5ybZOrYZiI9kqyQnA0YwcKDYeNbLXC

EPSILON (EDC): Талимаржон-12 янги кудугидан кунлик 200 минг куб.м хажмда газ окими олинди

Жорий йилнинг 31 май куни Талимаржон-12 янги кудугини бургулаш чогида, 3680 м чукурликда салмокли газ …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари