Главная / Жамият / Ёрдам берайлик- Хамидуллох юрак порогидан азият чекмокда!

Ёрдам берайлик- Хамидуллох юрак порогидан азият чекмокда!

Яхшилик, хайр-саховат, мухтожларга ёрдам кулини чузиш. Орамизда инсонийликнинг ушбу олий фазилатларини хаётининг бош мезони, шиорига айлантириб олганлар жуда куп. Улар кимдир айтса-айтмаса, далолат килса-килмаса, бу шиорга умрининг охиригача амал килади. Шу билан бирга, «кимки бир яхши ишга сабабчи булса, ушани килган кабидир» мазмунидаги хадиси-шарифдан купчилигимизнинг хабаримиз бор.

Kun.uz тахририяти  хайрли ишларда, ёрдамга мухтож беморларга эхсон килишда шерик булиш йулида катор хайрия акцияларини ташкил этмокда. Бир муддат аввал Kun.uz сайтида Фаргона вилояти Бешарик туманининг Робконидан келган юрак порогидан азият чекаётган Хамидуллохнинг даволанишга доир хайрия акцияси чиккан эди.

Видео: Mover (tas-ix)

Видео: Youtube

Бувисининг сузларига кура, Хамидуллох тугма юрак пороги билан дунёга келган. Шу йилнинг февраль ойидан буён иккинчи неварасини даволатиш билан овора. Колаверса, оиланинг ёлгиз угли, Хамидуллохнинг отаси хам ЙТХ окибатида огир даволаш курсларини бошдан кечирган. Жаррохлик амалиётларини утаган.

Шу боисдан хам юрак порогидан азият чекаётган Хамидуллохни даволатишга оиланинг кули калталик килмокда. Хамидуллох зудлик билан Хиндистонда жаррохлик амалиётини утказиши керак. Чунки Узбекистонлик шифокорлар унда жаррохлик амалиёти мураккаб булгани боис бу ерда утказа олмасликларини билдиришди. Шифокорлар умид бор дейишмокда. Бунинг учун эса 20 минг АКШ доллари микдорида маблаг зарур. Оиланинг эса бу маблагни топиб беришга имконияти йук. Уларнинг бирдан-бир умиди саховатпеша халкимиздан булиб турибди.

Саховатпеша юртдошлар! Шу оиланинг, куз ёши тукиб турган онахоннинг ташвиши аришида, яна бир жажжи ватандошимиз шифо топишида, мургак калби ором олишида узимизнинг катта-кичик хиссамизни кушайлик. Сиз бир хамюртингизнинг ташвишини кетишида ёрдам берсангиз, Аллох сизнинг ташвишингиз кетишида ёрдам берсин! Эхсон ишига барчамиз жам булиб, бош кушайлик!

+99890 947 78 80 – Бобоев Магрубжон (отаси)

ПАЙМE, CЛИCК, АГРОБАНК Тошкент шахар филиали

Пластик карточка раками: 8600 0412 7646 2307 – Бобоев Магрубжон (отаси)

МФО: 00394

ИНН: 201 200 124

Накд пул топширганда: 2311 6000 6000 0039 4001

Мижоз аризасига асосан картадан картага пул утказганда: 2311 8000 4000 0039 4001

Бошка ташкилотлардан келиб тушган маблаглар транзити: 2312 0000 9000 0039 4001

Рахматилла Исроилов тайёрлади

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари