Главная / Медиа / Энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтинги эълон килинди
Место рекламы

Энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтинги эълон килинди

 Forbes нашри 2019 йил учун энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтингини эълон килди.

Рейтингнинг 1-урнини 8 ёшли америкалик Райан Кажи эгаллади. У янги уйинчоклар билан танишадиган Ryan ToysReview канали бир йил ичида 26 млн доллар даромад келтирган. Эътиборлиси, Райан энг сердаромад Youtube-блогерлар рейтингига иккинчи йил етакчилик килмокда.

2-уринни 5 нафар йигит спорт трюкларини бажариши видеолари жойланадиган Dude Perfect канали эгаллаган. Forbes 2019 йилда бу каналнинг даромадини 20 млн долларга бахолаган.

3-уринни эса 5 ёшли россиялик Анастасия Радзинская эгаллади. Настянинг Youtube’даги каналлари 2019 йилда 18 млн доллар даромад келтирган. Айни вактда ота-онаси билан АКШга кучиб утган кизча 7 тилдаги видеолари эвазига дунёда энг тез тараккий этаётган блогерлардан бирига айланди. У билан Lego ва Danone каби йирик компаниялар хамкорлик килади.

Шунингдек, энг сердаромад Youtube-блогерлар унталигига Rhett and Link (17,5 млн доллар), Жеффри Стар (17 млн доллар), Preston (14 млн доллар), PewDiePie (13 млн доллар), Markiplier (13 млн доллар), DanTDM (12 млн доллар) ва VanossGaming (11,5 млн доллар) киритилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

2206705-610x385

«Тахтлар уйини»нинг юлдузи якундаги «адолатсизлик» хакида гапирди

«Тахтлар уйини» фильмида Санса Старк роли билан танилган британиялик актриса Софи Тёрнер сериалнинг якуни хакидаги таассуротларини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари