Главные новости
Главная / Спорт / «Ёнгокнинг шакиллаши». Икки суперклуб Fair Play’ни кандай четлаб утишгани хакида
Место рекламы

«Ёнгокнинг шакиллаши». Икки суперклуб Fair Play’ни кандай четлаб утишгани хакида

Куни кеча «Барселона» ва «Ювентус» ярим химоячилар Артур ва Пьянични алмаштирганликлари хакида расман эълон килинди. Бразилиялик футболчи 72 миллион евро эвазига «Ювентус» таркибига кушилса, Миралем Пьяничнинг трансфер нархи 60 миллионга бахоланди. Келишув футболчиларни кушимча тулов эвазига айрибошлаш тоифасида эмас, алохида икки трансфер сифатида кайд этилади. Аслида барча «фишка» хам шунда ва бу хакида куйида келтирилади.

Фото: Getty Images

Бир караганда, хар икки жамоа хам аклдан озгандек. Хуп, «Барселона» таркибга киришиб кета олмаётган умидли футболчини яхшигина суммага сотаётгани олкишга сазовор, аммо сал камрок нархга 30 ёшли Пьяничнинг келиши тушунарсиз. Жамоа таркиби шундок хам уттиз ёшдан утганлар жамоасига айланиб колаётган бир пайтда.

«Ювентус» гуёки, 60 миллион евро эвазига даври утиб бораётган ярим химоячисидан кутулаётгани, зур, лекин 72 миллион еврога хали Италиядаги фаолияти номаълум, таваккалчилик булган Артурни сотиб олиш нимаси?

Бу карорларни алохида тахлил килганимизда мана шундай, лекин, бирлаштириб, бироз кушимча маълумотлар кушсак, икки клуб аслида «аср фирибгарлиги»ни амалга оширишгани ва кандай килиб Fair Play коидаларига зарба берганликларини курамиз. Куйида сизни камрок футбол, ва жуда куп ракамлар кутмокда.

Гап шундаки, клублар томонидан трансферлар молиявий хисоботларда акс эттирилишида харидлар бошкача, сотишлар эса, бошкача кирим килинади. Сотиб олинган трансфер ушбу футболчининг шартнома муддатига булиб юборилади ва йиллик маошлар кушилиб, йилма йил амортизациялаштирилади. Сотишдан олинган даромад эса, айнан уша трансфер санасига тулигича кирим килинади.

Содда килиб тушунтирсак, бир клуб 2019 йилда 50 миллионга футболчи сотди. 50 миллионга эса бошка бир футболчи сотиб олди. Оддий куз билан караганда, клубнинг даромад ва харажатлари тенг куринсада, аслида ундай эмас. Агар 50 миллионга сотиб олинган футболчи билан беш йилга шартнома имзоланган булса, 2019 йилги харажатларга факат 10 миллион сумлик трансфер киймати олиб борилади, холос. Колган суммалар 2020-23 йилларга тенг таксимланади. Сотиб юборилган футболчи учун олинган 50 миллион эса тулигича ушбу трансфердан олинган даромад сифатида хисоботларга киритилади. Яъни, маошлар, яна кушимча деталларни кушмасдан, умумий карасак, бу клуб 2019 йилда 40 миллион евро даромад килган хисобланади.

Энди «Барселона» ва «Ювентус» доирасида Артур ва Пьяничнинг трансферларини куриб чикамиз.

Артур буйича:

2018 йилнинг ёзида «Барселона» уни 30 миллион еврога сотиб олганди. Икки йил утиб Артур 72 миллион евро (+10 миллион бонуслар) эвазига Туринга утмокда. Икки йил давомида бразилиялик футболчи барча мусобакаларда 72 уйинда катнашди. Бир ярим йилда асосий таркибда харакат килган булса, Сетьен келгач, асосан захирадан майдонга туша бошлади.

Энди молиявий хисоботлардаги Артур: 30 миллионга 6 йиллик шартнома имзоланган булса, футболчининг трансфер кийматидан хар йили 5 миллион камайиб боради. Икки йил утганини эътиборга олсак, трансфер киймати 10 миллионга камайиб, 20 миллионни ташкил килган. «Барселона» уни 72 миллионга сотиб, 52 миллион евро фойда киляпти (Кайтараман, аслида Артурнинг маошлари хам умумий кийматига кушилиб борилади ва умумий киймат 20 миллиондан ошикрок чикади, лекин биз соф трансфер буйича куриб чикяпмиз).

Пьянич:

2016 йилнинг ёзида «Ювентус» футболчи учун 35 миллион евро сарфлаган. Турт йил утиб 60 миллионга сотиб юбориляпти. Хаммаси булиб 171 уйин, 6 соврин.

Пьяничнинг ушанда Турин билан 5 йилга шартнома тузганини эътиборга олсак, хар йилига 7 миллиондан харажат килинган булиб чикади. Лекин икки йил утиб, шартнома янгиланди ва энди колган 21 миллионни 5 йиллик шартнома муддатига кушсак, 4,2 миллион келиб чикади. Кейинги икки йилда яна 8,4 миллион пасайган ва демак, Пьяничнинг бугунги баланс киймати маошларсиз 12,6 миллион еврони ташкил килмокда.

Уни 60 миллионга сотган «Ювентус» 48 миллион евро фойда килди, деб айтиш мумкин.

Демак, сотишдан «Барселона» ва «Ювентус» мос равишда 52 ва 48 миллион евро даромад килган, дейиш мумкин. Аммо сотиб олинган футболчига килинган харажатлар шартнома муддатига караб, айтайлик 5 йилга булиб юборилганда, «Барселона»нинг Пьяничга харажати маошларсиз 2020 йилга факат 12 миллион, «Ювентус»нинг Артурга килган харажати эса, 14,4 миллион булади, холос. Яъни барибир, хар икки клуб камида 30-40 миллиондан фойда билан чикишяпти.

Шунга ухшаш схемани утган йили «Ювентус» ва «Манчестер Сити» хам амалга оширишганди. Данило «Ювентус»га 37 миллионга келиб, Канселу тескари йуналишда 65 миллионга Англияга кетганди. Ушанда хам хар икки трансфер алохида кайд этилган.

The Athletic май ойида «Барселона» Fair Play талабларидан омон чикиш учун 30 июнгача 50 миллионга якин даромад куриши шартлиги хакида ёзганди. Айнан шу куни молиявий йил якунланишини хисобга олсак, бу трансферлар айнан шу ойда булиши лозим булган.

Тугри, кейинрок бундай шошилишга хожат йуклиги хам маълум булди – 18 июнда УЕФА пандемия шароитларида Fair Play коидалари борасида тезкор карорлар кабул килди. Унга кура, 2020 ва 2021 йиллар молиявий томондан бир давр сифатида каралади. 2020/2021 йилги назорат даври кискариб, энди факат 2018 ва 2019 йил буйича эътиборга олинади, келаси назорат даври эса, биратула 2018-2019-2020 ва 2021 йилни хам уз ичига олади.

Трансферлар расман эълон килинган булса-да, футболчилар эски жамоаларида мавсумни тугатиб куйишади ва ундан сунг янги таркибга бориб кушилишади. Футбол майдонида хали кайси футболчи узини кандай курсатиши маълум эмас, Пьянич «Барселона»да иккинчи ёшлигини бошдан кечирадими, Артур Италияда янги Пирлога айланадими, маълум эмас, бу билан мураббийлар, мухлислар бош котиришсин.

Ана боринг, футбол журналистлари бекорчиликдан бош котиришсин. (Чунки) Бухгалтерияда хаммаси жойида.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

EbEK5IKXYAEQdw4

А Серия. «Интер» мавсум рестартини галаба билан бошлади

Футбол буйича Италия чемпионатининг колдирилган 25-тури доирасида «Интер» 21 июнь, якшанба куни «Сампдория»ни кабул килди. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари