Главные новости
Главная / Спорт / Енгил атлетика буйича жахон чемпионати коронавирус сабабли бир йилга колдирилди
Место рекламы

Енгил атлетика буйича жахон чемпионати коронавирус сабабли бир йилга колдирилди

Фото: AFP/Getty Images

2020 йил март ойига Хитойнинг Нанкин шахрида утказилиши белгиланган ёпик иншоотларда енгил атлетика буйича жахон чемпионати дунё буйлаб таркалаётган янги турдаги коронавирус сабабли 2021 йилга кучирилди. Бу хакда World Athletics матбуот хизмати хабар берди.

13-15 март кунлари утиши керак булган жахон чемпионатини 2021 йил мартига кучиришга карор килинган.

Таъкидланишича, енгил атлетика федерацияси тиббий ходимлари Жахон согликни саклаш ташкилоти вакиллари билан бирга Хитойда ва унинг ташкарисида таркалаётган коронавирус йирик мусобакаларни утказишга ижозат бермаслиги ва улар кейинга колдирилиши лозимлиги хакидаги карорга келишган.

“Биз мусобаканинг бошка давлатга кучирилиши имконини хам куриб чикдик ва уни кабул килишга тайёрлигини билдирган шахарларга миннатдорлик билдирмокчимиз. Аммо вируснинг Хитойдан ташкарида таркалиши борасидаги хавотир сабабли бу вариантдан фойдаланмасликка карор килдик”, дейилган World Athletics хабарида.

“Биз мусобакани утказиш учун 2021 йилда тегишли санани топа оламиз деб хисоблаймиз ва ташкилотчиларнинг мусобакага тайёргарлик куришдаги саъй-харакатларини хисобга олиб, Нанкин унинг мезбони булиб колишини истардик”, деб кушимча килинган World Athletics’да.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

IdygY3rVdLYajgz_7IPiy-Tsg8RmJa6

«Хумо» плей-офф уйинларини Тошкентда утказа олмайди

Фото: hchumo.uz Коронавирус хавфи туфайли 2020 йил 5 март куни Узбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари