Главная / Жамият / «Энергиядан окилона фойдаланиш тугрисида»ги конунга узгартиш киритилади

«Энергиядан окилона фойдаланиш тугрисида»ги конунга узгартиш киритилади

2019 йил 27 сентябрь куни Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги УзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йигилиши булиб утди. Унда депутатлар мамлакатда амалга оширилаётган ислохотларни хукукий жихатдан мустахкамлашга каратилган бир катор конун лойихалари мухокама килдилар.

Иктисодиётнинг барча тармокларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чикариш хамда хизматлар курсатиш сохасини кенгайтириш максадида ишлаб чикилган “Энергиядан окилона фойдаланиш тугрисида”ги Узбекистон Республикасининг Конунига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида”ги конун лойихаси Олий Мажлис Конунчилик палатасидаги бир гурух депутатлар томонидан конунчилик ташаббуси хукуки асосида тайёрланган.

9mxosnfongbdpgcgpxqo5zno4fydh2g2

Кайд этилганидек, мамлакатда нефт-газ ва электр энергетика тармоги ташкилотларининг ишлаб чикариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этишни рагбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлиги даражасини ошириш устувор вазифалардан биридир.

Конун ташаббускорлари томонидан худудларда “Энергиядан окилона фойдаланиш тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конуни ижроси буйича утказилган назорат-тахлил тадбирлари, шунингдек сайловчилар билан жойларда булиб утган учрашувлар давомида иктисодиёт тармоклари ва ижтимоий сохада энергия ресурсларидан окилона фойдаланиш масалалари урганилди.

Мазкур жараёнларда энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини мониторинг килишнинг таъсирчан тизими, шунингдек давлат ва хужалик бошкаруви органлари, муассасалар ва ташкилотларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш буйича хизматларнинг мавжуд эмаслиги, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларининг сустлиги энергия ресурслари харажатларини макбуллаштириш имконини бермаётгани аникланди. Утказилган тадбирлар натижаси сохани тартибга солувчи норматив-хукукий хужжатларни такомиллаштириш зарурати мавжудлигини курсатди. Айнан шу жихатлар мазкур конун лойихасини тайёрлашга асос булди.

– Конун лойихасининг максади энергетика тармокларида хосил килинаётган электр ва иссиклик энергияси, бошка ноанъанавий энергия ресурсларидан иктисодиёт тармоклари хамда ижтимоий сохада янада окилона фойдаланишнинг, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини ва замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш хизматлари курсатишнинг хукукий асосларини такомиллаштиришдан иборат, – дейди УзЛиДеП фракцияси аъзоси Кахрамон Эргашев. – Унда таклиф этилаётган нормалар энергия ресурслари харажатларини оптималлаштиришга, энергия ресурслари истеъмолининг самарадорлигини тизимли мониторингини амалга оширишга, истеъмол килинаётган энергия ресурслари хажмини камайтиришга каратилган чора-тадбирларни белгилашга, мамлакатда баркарорлик ва иктисодий усишни мустахкамлашга, бюджетга тушумларни купайтиришга хамда ахолининг реал даромадларини оширишга хизмат килади.

Йигилиш давомида депутатлар томонидан кун тартибига киритилган бир катор конун лойихалари, шунингдек фракция ваколатига кирувчи бошка масалаларни хам куриб чикилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари