Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Энергетика вазири уринбосари: “Свет” учганда худудий диспетчерни сукиш тугри эмас, у йук нарсани бера олмайди”
Место рекламы

Энергетика вазири уринбосари: “Свет” учганда худудий диспетчерни сукиш тугри эмас, у йук нарсани бера олмайди”

Сунгги йилларда электр энергияси ва газ етказиб бериш билан боглик муаммолар андак жиловлангандек туюлганди. Аммо ушбу хафтадаги совук кунлар масала накадар жиддийлигини яна бир марта эслатиб куйгандек булди. Kun.uz мавжуд вазият ва муаммонинг ечимлари хакида энергетика вазири уринбосари Шерзод Хужаев билан сухбат уюштирди.

Шерзод Хужаев / Фото: KUN.UZ

– Шерзод Хикматуллаевич, сиз билан энергетика муаммолари хакида бир неча марта сухбатлашганмиз ва хар сафар электр энергияси ишлаб чикариш хажми муттасил ортиб бораётганини таъкидлагансиз. Лекин бугунги вазият бутунлай бошкача манзарани курсатмокда.

– Сухбатимиз бошиданок бир гапни айтиб куяй – айни пайтда мен кандай ахборот бермайин, узимни ва тизимни оклашдек туюлади ва буни тугри тушунаман. Энди бевосита саволингизга келсак, чиндан хам ишлаб чикариш хажми узлуксиз ошиб бормокда. Аммо шу билан бирга истеъмол хам ортиб кетяпти ва тан олишимиз керак, биз бу узига хос пойгада кисман ортда коляпмиз. Бугунгидек совук кунларда бу айникса сезиляпти.

Куни кеча парламентда булиб утган бюджетга оид йигилишда хам бу тугрисида маълумот бердим. Жорий йилнинг утган 9 ойи мобайнида электр энергияси ишлаб чикариш хажми 5 фоизга ортган. Холбуки, бу йилги белгиланган даврнинг катта кисми карантин вактига, яъни куп жойлар ишламаган пайтларга тугри келди. Шу кунлардаги истеъмол утган йилнинг мос давридан 10 фоиз юкори ва шунда хам куп хонадонларнинг электр таъминоти чекланмокда.

– Истеъмол ортиб бориши тушунарли, ахоли сони купаймокда, ишлаб чикариш ортмокда. Узингиз айтгандай, бу узига хос пойгада ортда колмаслик учун нималар килиняпти?

– Истеъмол ортишини хисобга олиб, олдимизга бир катор вазифаларни белгилаб олганмиз. Хусусан, инвестиция лойихалари доирасида йил якунига кадар жами 1250 мегаватт янги электр энергияси ишлаб чикариш кувватлари ишга туширилади.

Бугунги кунда шундан 878 мегаваттли энергоблоклар фойдаланишга топширилди.

Жумладан, Туракургон иссиклик электр станциясида 450 мегаваттли иккинчи, Тахиатош иссиклик электр станциясида 280 мегаваттли биринчи буг-газ курилмалари хамда 73 мегаваттли гидроэлектр станция агрегатлари тизимга уланди.

Сирдарё иссиклик электр станциясида олтинчи энергоблокнинг куввати 75 мегаваттга оширилди.

Колган 372 мегаваттга тенг кувватлар йил якунига кадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Шунингдек, Тахиатош иссиклик электр станциясида биринчи 280 мегаваттли буг-газ курилмаси, Фаргона иссиклик электр марказида 17 мегаваттли газ турбина курилмаси, Сирдарё иссиклик электр станциясида бешинчи энергоблокнинг модернизация ишларини якунлаш натижасида куввати 75 мегаваттга оширилади.

Хозирда Толимаржон иссиклик электр станциясида 800 мегаваттли хамда Ангрен иссиклик электр станциясида 150 мегаваттли энергоблокларда жорий таъмир ишлари бажарилмокда. Таъмир ишлари ноябр ойида якунланади ва декабр ойида курилмалар ишга туширилади.

– Kun.uz сайтининг мурожаат телефонига булаётган кунгирокларнинг 80 фоиздан ортиги айнан электр энергияси ва газ етказилмаётгани буйича булмокда. Энергетика вазирлиги бундай мурожаатларни урганяптими, зарур чораларни куряптими?

– Биз хам шу юртнинг фарзандимиз, хамма гаплардан хабардормиз, нахотки бундай мурожаатлардан бехабар булсак? Гап шундаки, бир неча йиллар олдин вазият бундан-да огир булган, лекин одамларда хозиргидек мурожаат килишнинг кенг имкониятлари булмаган. Яъни мурожаатларнинг куплиги муаммонинг кескин купайганини англатмайди, истеъмолчиларнинг бу борадаги хукукий онги усаётганидан далолат. Бу жавобим хам етишмовчиликларни окламайди, шунчаки мавжуд вазиятни тушунтиряпман. Купчилик бизни кабинетдан чикмасликда, мавжуд вазиятни билмасликда айблайди. Холбуки асосий вактимиз жойларда, ишлаб чикариш объектларида утади.

Электр энергияси шундай махсулотки, уни саклаб булмайди. Ишлаб чикарилдими, дархол истеъмол килиниши керак. Яъни биз уни каердадир яшириб саклаб куя олмаймиз. Жайдари тил билан айтганда, “свет” учганда купчилик худудий электр тармоклари операторини сукади. Аммо уларда айб йук, аслида йук нарсани улар топиб бера олишмайди. Совук кунларда истеъмол каррасига ошади, бизнинг аксарият уйларимиз, биноларимизда иситиш колок даражада. Хамма электр иситкичларни ёкади, юклама кескин ортади. Бу эса тизимнинг дош бера олмаслигига олиб келади.

– Энергия импорти буйича вазият кандай? Туркманистон бизга электр энергияси узатишни тухтатгани тугрими?

 Импорт амалиёти хукуматлараро келишувларга мувофик имзоланган шартнома шартларига кура баркарор амалга оширилмокда. Шартнома бекор килиниши окибатида импорт амалиёти тухтатилса, бу хакда оммавий ахборот воситаларига маълум килинади. Техник носозликлар буйича импорт вактинча тухтатилган ёки аксинча, носозликлар бартараф этилиб, импорт амалиёти тикланган холатларда ижтимоий тармоклар оркали бу хакда баёнот бериб борилмокда.

– “Свет булмаганига яраша газ бериб туришса эди” деган эътироз хам жуда куп.

– Тулик хабардорман, вазирлигимизнинг асосий фаолият йуналишларидан бири шу масала. Газ казиб олиш хажми сунгги йилларда муттасил камайиб борган. Утган йили, бу йилдан бошлаб биз ана шу тенденцияни тухтатишга эришдик. Бу факат бошланиши, энди тизимни модернизациялаш, янги конлар очишга эътибор каратилмокда.

Газ етказиб бериш муаммоларига келсак, биздагидек (яъни собик иттифокнинг аксарият давлатларидек) газ етказиб бериш тизими дунёда йук, бу самарасиз тизим, йукотишлар хаддан ташкари куп.

Биринчи навбатда шуни таъкидлаш жоизки, хужалик юритувчи субъектлар учун табиий газдан фойдаланиш буйича мавсумий чекловлар киритиляпти ва бу хеч канакасига мамлакатда табиий газ казиб олиш хажми билан умуман боглик эмас.

Куз-киш мавсумида истеъмол ошиб кетиши натижасида биринчи навбатда газ билан таъминлаш лозим булган истеъмолчилар – ахоли ва ижтимоий соха объектлари, яъни шифохоналар, мактабгача таълим муассасалари ва умумий урта таълим мактабларининг газ таъминотида узилишлар ёки босимнинг пасайиб кетиши холатлари кузатилмокда. Зеро хар кандай мамлакат учун ахолисини иссиклик ва газ билан таъминлашдан кура мухимрок масала йук. Чекловлар совук тушиши билан энергия ресурслари истеъмоли, айникса сутканинг маълум бир “тигиз” пайтларида сезиларли равишда ортиши сабабли киритилиб, бу уз навбатида газ кувурлари тизими эксплуатациясининг технологик режими тулик бузилишидан саклайди.

Халкаро молия институтлари билан курилган чоралар тугрисида алохида таъкидлаш жоиз. 2025 йилгача нефть ва газ саноатини ривожлантириш буйича йул харитаси ишлаб чикилган булиб, унда табиий газдан тенг ва кафолатли фойдаланишни таъминлаш буйича чора-тадбирлар режаси курсатилган. Истеъмолчи, шу жумладан, тадбиркор табиий газ етказиб берувчини танлаш хукукига эга булади. Бу эса истеъмолчилар ва етказиб берувчилар уртасида бозор муносабатлари яратилишини таъминлайди.

Фойдаланилаётган технологияларни кайта куриб чикиш, мукобил энергия ва иссиклик манбалари, масалан, кумир ёки баллонлардаги суюлтирилган газдан фойдаланган холда бошкача шароитларда ишлаш механизмини ишлаб чикишни талаб этиши тайин, бу эса мамлакатимиз иктисодиётини изчил ривожлантиришнинг ягона йули хисобланади.

– Куп йиллар давомида энергия такчиллигининг асосий сабаби сифатида угирликлар курсатилди ва АСКУЭ тизими йулга куйилиши бу муаммога ечим сифатида такдим килинди. Аммо АСКУЭ тизими хам масаланинг тугал ечими эмаслиги маълум булмокда.

 Вазирлар Махкамасининг “Электр энергиясини хисобга олиш ва назорат килишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 594-сон карорига асосан электр энергияси истеъмолчиларига жорий йил якунига кадар АСКУЭ тизимига мос келувчи хисоблагичларни урнатиш ишларини якунлаш буйича ишлар олиб борилмокда.

Бугунги кун холатига кура, 4 695 830 та ёки 63 фоиз электр энергияси истеъмолчиларига ушбу тизимга мос хисоблагичлар урнатилган булиб, ушбу урнатилган хисоблагичларнинг 2 440 763 таси ёки 52 фоизи тизимга уланган.

Жорий йил якунига кадар 2 722 674 истеъмолчига АСКУЭ тизимига мос хисоблагичлар урнатилиши талаб этилиб, 2021 йилнинг

1-чорагига кадар янги урнатилган хисоблагичлар тизимга тулик уланиши таъминланади.

Шунга кура, хозирда ушбу тизимни жорий этиш тулик якунланмаган булиб, тизимнинг натижадорлиги 2021 йилда уз самарасини курсатади.

Шу билан бирга, ростини айтишимиз керак, биз ханузгача карздор истеъмолчиларни тармокдан эхтиёткорлик билан ажратяпмиз. Кунлик курсаткич карздорларнинг 10 фоизидан хам ортмаяпти. Туловларни уз вактида ва масофадан туриб амалга оширишни халкимизга ургатиш энг асосий масалалардан бири булиб колмокда.

Бундан ташкари, ушбу тизим оркали истеъмолчиларнинг хисоблагичларига ташкаридан аралашувлар, ноконуний фойдаланиш холатларининг олди олинишига эришилади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Мутахассис коронавирусга чалинганда антибиотик кабул килиш масаласида изох берди

Гриппда хам, коронавирусда хам касаллик чакирувчиси вирусдир. Бу икки касалликда хасталикнинг бошланишидан антибиотикларни кабул килиш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари