
«Уйингизда руйхатдан утиб яшаётганлар тугрисида маълумотнома керакми ёки уша биз билган 17-форма маълумотномасини кандай олиш керак дейсизми? Бу энди жуда осон», – дейилади Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабарида.
Таъкидланишича, эндиликда ички ишлар булимларига бориб, навбатда кутиб оладиган маълумотномани Ягона портал (my.gov.uz) оркали олиш имконияти яратилди.
Кайд этилишича, Ягона порталда «Доимий яшаш жойида руйхатдан утиб яшовчилар сони тугрисида маълумотнома» хизматини танлаб, маълумотномани онлайн тарзда олиш мумкин.
Хизмат автоматлаштирилган ва киска муддат ичида такдим этилади.