Главные новости
Главная / Иктисодиёт / «Электрон тижорат тугрисида»ги конуннинг янги тахрири эълон килинди
Место рекламы

«Электрон тижорат тугрисида»ги конуннинг янги тахрири эълон килинди

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида “Электрон тижорат тугрисида”ги Узбекистон Республикаси Конунига узгартириш ва кушимчалар киритиш тугрисида”ги конун лойихаси эълон килинди.

3dy8aw_rpzl9mdjar_zl1dvcwdow9upr

Хужжат билан Узбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда кабул килинган “Электрон тижорат тугрисида”ги 613–II-сон Конунига узгартиш ва кушимчалар киритилиб, унинг янги тахрири тасдикланиши мумкин.

Куйидагилар электрон тижоратнинг асосий принциплари хисобланади:

электрон тижоратда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш эркинлиги;

электрон тижоратда битимлар тузишнинг ихтиёрийлиги;

электрон тижоратда иштирок этиш шароитларининг тенглиги;

электрон тижорат субъектларининг хукуклари ва конуний манфаатларини химоя килиш;

хужжатларни, шу жумладан электрон хужжатларни (хабарларни) бир хиллаштириш;

ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

товарларнинг (ишлар ва хизматлар), тегишли сифатини таъминлаш;

электрон тижорат сохасидаги очиклик, шаффофлик ва аниклик.

Электрон тижорат иштирокчиси Узбекистон Республикаси конун хужжатларига мувофик электрон тижорат сохасидаги фаолиятнинг исталган турлари билан шугулланиши мумкин.

Электрон тижорат иштирокчиси тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда, шу жумладан ахборот тизимлари, коммуникация технологиялари, электрон туловлар тизимлари, сотиладиган махсулот (ишлар, хизматлар) турларини танлашда, унинг нархини ва сотиш йуналишларини белгилашда, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар) учун тулов шаклларини танлашида давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг аралашувига йул куйилмайди, Узбекистон Республикаси конун хужжатларида назарда тутилган холатлар бундан мустасно.

Электрон тижоратда битимлар ихтиёрий асосда тузилади.

Электрон битим шартлари томонларнинг хохишига кура белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни Узбекистон Республикаси конун хужжатларида кузда тутилган холлар бундан мустасно.

Электрон тижорат иштирокчилари ва давлат органлари электрон тижоратнинг барча иштирокчилари учун хизматлардан тенг фойдаланиш шароитларини яратишга мажбур.

Электрон тижоратда фойдаланиладиган хужжатлар узаро бир хиллаштирилиши керак.

Хужжатларни бир хиллаштириш электрон тижорат сохасидаги ваколатланган орган томонидан давлат органлари билан биргаликда, электрон хужжатлар (хабарлар) билан узаро алмашиш, уларни кайта ишлаш ва саклаш шакллари, стандартлари, техник йурикномалари ва тавсиялари, тартиби ёки регламентини белгилаш усули ёрдамида амалга оширилади.

Электрон тижорат иштирокчилари узаро келишув асосида узларига тегишли хужжатлар шаклларидан фойдаланишлари мумкин, агар бу ваколатланган орган томонидан белгиланган хужжатларни бир хиллаштириш методларига ва Узбекистон Республикаси конун хужжатлари билан белгиланган нормаларга зид булмаса.

Электрон тижорат сохасидаги давлат сиёсати электрон тижоратни ривожлантиришнинг хукукий, иктисодий, ташкилий, техник ва бошка шарт-шароитларини яратишга йуналтирилган.

Куйидагилар электрон тижорат сохасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишлари хисобланади:

электрон тижорат сохасидаги тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш;

бизнесни инновацион ривожлантириш учун кулай мухитни яратиш, электрон тижоратни ривожлантириш учун зарур техник ва логистик инфратузилмани шакллантириш;

электрон тижорат сохасини ривожлантириш максадида инвестициялар, замонавий технологиялар ва ускуналарни жалб килиш учун кулай шароитларни яратиш;

электрон тижорат иштирокчилари узаро хамкорлигининг янги ва самарали шаклларини рагбатлантириш, замонавий бизнес-моделларни жорий этиш;

электрон тижорат операцияларини химоя килиш, ишончлилигини ва хавфсизлигини таъминлашда электрон тижорат иштирокчиларига ёрдам курсатиш чораларини куриш;

тадбиркорлик фаолияти субъектларини уларнинг электрон тижорат сохасидаги фаолияти учун зарур булган хукукий, иктисодий, статистик, ишлаб чикариш-технологик, илмий-техник ва бошка ахборот билан таъминлаш;

истеъмолчилар хукукларини ва электрон тижорат субъектлари манфаатларининг химоя килинишини таъминлаш;

электрон тижорат сохасидаги кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-техник тадкикотларни рагбатлантириш;

электрон тижорат сохасида халкаро хамкорлик килиш, электрон тижоратдан фойдаланган холда мамлакатнинг экспорт салохиятини ошириш.

Узбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Лойиха бошкаруви миллий агентлиги электрон тижорат сохасидаги ваколатли орган хисобланади.

Ваколатли орган:

электрон тижорат сохасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;

электрон тижорат сохасида давлат дастурларини шакллантиради ва амалга оширади;

электрон тижорат сохасидаги стандартлар, нормалар ва коидаларни ишлаб чикади ва тасдиклайди;

электрон тижоратни комплекс ривожлантиришни таъминлаш доирасида давлат ва хужалик бошкаруви органлари фаолиятини мувофиклаштиради;

манфаатдор давлат органлари билан биргаликда электрон тижорат сохасидаги хужжатларни бир хиллаштириш чораларини куради;

электрон тижоратни ривожлантириш учун шароитларни яратиш буйича таклифлар ишлаб чикади;

электрон тижорат иштирокчиларининг хукук ва конуний манфаатларини химоя килиш буйича чоралар куради;

электрон тижорат сохасини инновацион ривожлантириш эхтиёжларини хисобга олган холда, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиришда иштирок этади;

электрон тижорат тугрисидаги конун хужжатларини такомиллаштириш буйича таклифлар ишлаб чикади;

ахолининг ижтимоий химояга мухтож катламлари учун сервисларни яратиш максадида бизнес-операторлар учун тавсиялар ишлаб чикади;

электрон тижорат сохасида замонавий инновацион технологиялар, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини жорий этиш, ривожлантириш ва интеграциялашувига кумаклашади;

электрон тижорат субъектларига хизмат курсатиш максадида логистика инфратузилмасини ривожлантириш чораларини куради;

манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда электрон тижорат сохасида электрон туловларнинг самарали усуллари ва тизимларини жорий килиш ва оммалаштириш чораларини куради;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш чораларини куради;

электрон тижоратни, шу жумладан трансчегаравий электрон тижоратни ривожлантириш максадида халкаро ташкилотлар билан хамкорликни урнатади;

халкаро электрон тижорат алмашинувини, турли мамлакатлар ёки минтакалар билан хамкорлик килиш, трансчегаравий электрон тижоратнинг халкаро коидаларини ишлаб чикишда иштирок этади ва электрон имзоларни халкаро эътироф этишга ёрдам беради;

электрон тижорат доирасида амалга оширилган транзакциялар ва битимлар тугрисидаги урнатилган тартибда олинган умумлаштирилган ахборотни эълон килади;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда электрон тижорат сохасида тадкикот ва мониторингни ташкил этади, электрон тижорат хажмларини хисобга олишни ташкил этиш чора-тадбирларини куради;

электрон тижоратда сотишда муомаладан чикарилган ёки муомаласи чекланган товарлар (ишлар, хизматлар) руйхатини тасдиклайди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

tbUV-iOyWfjDqvkU9Jlfb80h-lEVCkb9

6та корхона «Узбекнефтгаз»нинг таркибий булинмаси этиб кайта ташкил килинди

Узбекистон Республикаси президенти “Ахоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан баркарор таъминлаш, нефть-газ тармогини молиявий согломлаштириш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари