Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Душанбеда Тожикистон-Узбекистон бизнес-форуми булиб утади
Место рекламы

Душанбеда Тожикистон-Узбекистон бизнес-форуми булиб утади

Душанбе шахрида 29 сентябрь куни бизнес-форум булиб утади ва унда Тожикистон ва Узбекистон бизнес хамжамиятининг 700дан ортик вакиллари, икки мамлакат бош вазирлари Кохир Расулзода ва Абдулла Арипов иштирок этади.

«Азия плюс» хабарига кура, Тожикистон ва Узбекистон тадбиркорлари саноат, савдо, туризм сохаларида кушма лойихаларни амалга ошириш масалаларини мухокама килади.

2019 йилги Тожикистон-Узбекистон бизнес-форуми якунларига кура, Душанбе шахрида 16та хужжат имзоланган булиб, унда товарлар ва хизматларни экспорт ва импорт килиш буйича куп миллионли келишувлар кузда тутилганди. Тожикистон хукумати иктисодий блокидаги манбанинг маълум килишича, жорий йилги бизнес-форум натижаларига кура, куп миллионли шартномалар тузилади. Форум Тожикистон миллий кутубхонаси биносида булиб утади.

20200118_111009Эслатиб утамиз, 28-29 сентябрь кунлари Душанбе шахрида Тожикистон ва Узбекистон уртасида савдо-иктисодий, ижтимоий-маданий хамкорлик масалалари буйича кушма кумитанинг навбатдаги Мажлиси булиб утади.

Статистика агентлиги маълумотларига кура, сунгги беш йил давомида Тожикистон-Узбекистон товар айланмаси карийб 3,6 баравар усди: 2014 йил якунларига кура, 13 миллион доллардан 2019 йилда 362 миллион долларгача.

Бирок коронавирус пандемияси икки давлат уртасидаги савдо хажми пасайишига олиб келди. Тожикистон ва Узбекистон уртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг январь-июль ойларида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 11,3 фоизга камайган. Жорий йилнинг етти ойида икки томонлама товар айланмасининг умумий хажми 148,4 миллион долларни ташкил этади.

Тожикистон махсулотларининг Узбекистонга экспорти 35,1 миллион доллар микдорида булса, Узбекистон бу давлатга 113,3 млн доллар микдорида экспорт килади.

Тожикистон Узбекистонга асосан алюминий, электр энергияси, пахта толаси, руда, цемент, ишлов берилмаган тери, хом ипак, турли матолар, спиртли ичимликлар, гиламлар ва бошкаларни етказиб беради.

Узбекистондан эса табиий газ, тукимачилик махсулотлари, минерал угитлар, пластмасса, пойабзал, керамик буюмлар, рангли металлар, электр ва механик ускуналар экспорт килинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Олтин нархи усиши миллий валютамиз курсига бевосита таъсирга эга эмас – Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов экспортнинг 45 фоиздан ортигини олтин ташкил килиши узок муддатли истикболда сумга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари