Главная / Маданият / Душанба ва пайшанба кунлари рузаси

Душанба ва пайшанба кунлари рузаси

duaАбу Катода розияллоху анхудан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламдан душанба ва пайшанба куни рузаси хакида суралди. У Зот: «Уша кунда тугилдим ва уша кунда менга Куръон нозил килинди», дедилар».

Абу Довуд ва Муслим ривоят килишган.

Шарх: Куриниб турибдики, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламдан душанба ва пайшанба кунлари нима учун руза тутилади, деган маънода суралган.

Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам эса душанба куни нима учун руза тутилиши хикматини баён килиб берганлар. Ёки душанба хам пайшанба куни нима учун руза тутилиши хикматини баён килган булсалар хам, бу ривоятда жавобнинг факат душанба куни хакидаги кисми келган.

Хуш, душанба куни нима учун нафл руза тутишга амр килинган экан? Чунки у – улуг кун. Унинг улуглигининг биринчи аломати Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам уша кунда тугилганлар.

Ха, охирги замон Пайгамбари, Сарвари олам Мухаммад мустафо соллаллоху алайхи васаллам Фил йили, Робиъул аввал ойи, душанба куни дунё­га келганлар. Бу кун дунё тарихидаги энг улуг кунлардан бири хисобланади. Шунинг учун хам у куннинг рузасини хар хафта тутиш таргиб килинади.

Шунингдек, душанба куни нафл руза тутишнинг яна бир сабаби уша муборак кунда Куръони карим нозил булгандир.

Ха, Аллох таолонинг охирги ва киёматгача муъжиз ва бокий колгувчи, инсониятга икки дунё саодатини курсатиб бергувчи китоби Куръони каримнинг биринчи оятлари тушиши Рамазон ойининг ун еттинчи куни, душанба кунида содир булган.

Бу кун хам дунё тарихидаги энг улуг, энг муборак кунлардандир. Аллох томонидан инсониятни хидоятга бошловчи илохий дастурнинг туша бошлаш кунидир. Шунинг учун бу куннинг рузасини хар хафта тутиш таргиб килинади.

Усома ибн Зайд розияллоху анху уз молининг талабида Водий ал-Куро томон жунади. У душанба ва пайшанба кунлари руза тутар эди. Ходими унга:

«Нима учун кари чол булатуриб душанба ва пайшанба кунлари рузасини тутасиз?» деди.

«Аллохнинг Пайгамбари бу икки куннинг рузасини тутар эдилар. Бу хакда суралганларида:

«Албатта, бандаларнинг амаллари душанба куни ва пайшанба куни арз килинади, менинг амалим арз килинганда рузадор холда булишни яхши кураман», дедилар» деди».

Сунан эгалари ривоят килишган.

Шарх: Аввало, хадиси шарифнинг ровийи, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг махбублари Усома ибн Зайд розияллоху анху билан якиндан танишиб олайлик:

Усома ибн Зайд ибн Хориса ибн Шурахбил ал-Калбий, кунялари Абу Мухаммад. Оналари Умму Айман, яъни Расулуллохнинг мураббиялари.

Бу зот улуг сахобалардан булиб, Маккада таваллуд топдилар. Исломда усдилар. Чунки оталари Исломга аввалги кирган зотлардан эдилар. Расулуллох бу Усомани худди неваралари Хасан ва Хусайнларни яхши кургандек, каттик яхши курар эдилар. Усома Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам билан Мадинага хижрат килдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам вафот этганларида Усоманинг ёшлари хали йигирмадан ошмаган эди. Расулуллох алайхиссалом хаётлик пайтларида Усомани аскарлар устидан кумондон килиб тайинлаган эдилар. Мана шу амалда Абу Бакр ва Умар розияллоху анхуларнинг халифалик даврларида хам утирдилар.

Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам вафот этганларидан сунг Водий ал-Курога кучиб, мана шу ерда истикомат килдилар. Сунгра Дамашкка кучиб утдилар. Сунг яна Мадинага кучиб, вафотларига кадар мана шу ерда яшадилар.

Хаммаси булиб, 128 та хадис ривоят килдилар. Бу хадисларни оталари, оналари ва Умму Салама оналаримиздан ривоят килдилар.

Бу зот хижратнинг 54-йили Муовиянинг халифалик даврида вафот этдилар.

Водий ал-Куро Мадинаи Мунаввара билан Шом орасидаги бир водий булиб, у ерда Мадина ахлининг молу мулклари булар эди.

Улуг сахобий Усома ибн Зайд розияллоху анху уз хизматчиларининг нима учун кариб колсангиз хам, кийналиб душанба ва пайшанба кунлари руза тутасиз, деган саволига Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам уша кунлар рузасини тутганлари учун тутишларини айтдилар.

Ха, сахобаи киромлар учун – чин мусулмонлар учун Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламга хар бир нарсада эргашиш катта бахт ва шону шараф эди. Улар каттаю кичик ишларини уз хабиб Пайгамбарлари Мухаммад ибн Абдуллох соллаллоху алайхи васалламнинг суннати санияларига мослаб килишга харакат этганлар. Суннатга хилоф иш килишни залолат, деб билганлар.

Колаверса, Усома ибн Зайд розияллоху анхуга у кишининг ходимлари берган саволни Пай­гамбар соллаллоху алайхи васалламга баъзи сахобалар хам бериб, нима учун душанба ва пайшанба кунлари руза тутиш афзал курилишини билишга кизикканлар.

Жавоб битта, хадисда зикр килинганидек, хар душанба ва пайшанба кунлари бандаларнинг килган амаллари Аллох таоло хузурида арз килинар экан.

Албатта, уша арз килинадиган амалларнинг кабул буладигани бор, кабул булмайдигани бор. Арз пайтида амалнинг эгаси руза тутган холида Аллох таолога илтижо килиб турса, унинг сабабидан амали купрок кабул булиши мумкин экан.

Шунинг учун хар душанба ва пайшанба кунлари руза тутишга харакат килинади. Бу рузанинг ушбу ривоятда зикр килинаётган хикматидан ташкари такво, мехр, сабр ва согликка тегишли ва бошка хикматлари хам борки, уни унутмаслигимиз керак.

Умму Салама розияллоху анхо:

«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам менга хар ойдан уч кун руза тутмогимни, уларнинг биринчиси душанба ва пайшанба булишини амр килар эдилар», деди.

Абу Довуд ва Насаий ривоят килишган.

Шарх: Бу ривоятда хам душанба ва пайшанба кунлари рузасига таргиб борлиги куриниб турибди.

Оиша розияллоху анхо:

«Набий соллаллоху алайхи васаллам бир ойдан шанба, якшанба ва душанба куни, бошка ойдан эса сешанба, чоршанба ва пайшанба куни руза тутар эдилар», деди.

Термизий ривоят килган ва хасан деган.

Шарх: Бу ривоятда хам олдинги ривоятлардаги маъно таъкид килинмокда. Ислом умматидаги солих кишилар душанба ва пайшанба кунлари рузасини доимо тутиб келганлар ва тутмокдалар. Аллох таолодан бизни хам уша солихлар каторидан килишини сураб, Пайгамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг суннатларига биноан, ушбу икки куннинг рузасини тутишда бардавом булайлик.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари