Главные новости
Главная / Маданият / Дуода бардавом булиш
Место рекламы

Дуода бардавом булиш

duo-bardavomАллох таолога бандаларнинг дуо килишлари махбубдир. Дунёда кайта-кайта бир шахсдан кичик-кичик нарсалар суралаверса, у канча саховатли булмасин охир бориб, норози булади. Лекин Аллох таолодан бандалар канча куп сураса, У шунча бандасидан хурсанд булади.

عَن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَنْ لَمْ يَسْأَلْ اللَّهَ يَغْضَبْ عَلَيْهِ

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Аллох таолодан сурамаса, У Зот унга газаб килади», дедилар».

Дуо максадни хосил килиш воситасигина эмас, балки у бир мустакил ибодатдир. Дуо дунёвий максад учун килинса хам? ибодат хисобланади ва унга савоб булади. Банда канча куп дуо килса, шунча Аллох таоло билан алокаси зиёда булиб бораверади. Факат машаккат ёки кийинчилик вактда дуо килиш зарур эмас. Балки хурсанд ва мамнун вактларда хам дуо килиш лозимдир.

عن أبي هريرة رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قال : قال رسولُ اللّه صلى اللّه عليه وسلم : «مَنْ سَرَّهُ أنْ يَسْتَجِيبَ اللَّهُ تَعالى لَهُ عنْدَ الشَّدَائِدِ وَالكُرَبِ فَلْيُكْثِرِ الدُّعاءَ في الرَّخاءِ».

Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Кимни кийинчилик ва гам-гуссалар пайтида Аллох уни ижобат килиши масрур килса, оройиш пайтида дуони купайтирсин», дедилар».

عَنْ النعمان بن بشير رضي الله عنهما أن رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال: «الدعاء هو العبادة» ثم قرأ {وقال ربُّكمُ ادْعُونِي أسْتَجِبْ لَكُمْ ، إنَّ الّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عن عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ} [غافر:الآية 60] أخرجه الترمذي.

Нуъмон ибн Башир розияллоху анхумодан ривоят килинади:
«Набий соллаллоху алайхим васаллам: «Дуо ибодатдир», дедилар ва «Роббингиз: «Менга дуо килинг – сизни ижобат килурман. Албатта, Менинг ибодатимда кибр килганлар жаханнамга хору зор холларида кирурлар»ни кироат килдилар».

Термизий ривоят килган.

Аллох таоло Куръони Каримда ваъда килади: «Менга дуо килинг – сизни ижобат килурман» (Гофир 60-оят). Аллох таолонинг бу ваъдасида хато булиши мумкин эмас. Шу боис чин дилдан дуо килиш лозим. Ва у, албатта, макбул булади. Дуоларнинг кабул булиш сурати турли хилдир. Баъзи вактларда уша сураган нарсаси берилади. Ва баъзи вактларда у нарса Аллох таолонинг илмида банда учун муносиб ёки фойда берувчи булмайди. Бас, Аллох таоло ундан яхши ва фойдали нарсани дунё ёки охиратда ато килади.

Шу тарзда хар дуонинг уч фойдаси бор:
1. Дуо кабул булиши билан мурод хосил булади;
2. Хар дуога савоб етади;
3. Дуо канча куп килинса, шунча Аллох таоло билан алока ортиб боради.

Дуо килувчининг одобига киблага юзланиш, кулни кутариш, тил билан килиш ва энг биринчи хамду сано ва дуруду шариф укиш кирса-да, агар унинг урни булмаса, бас, усиз хам дуо килиш жоиздир. Шунинг учун Аллох таоло дуони шундай осон килдики, хар вакт ва хар жойда юриб, айланиб ва ишлаб туриб хам дуо килиш мумкиндир. Агар тил билан дуо килиш урни булмаса, масалан, хожатхонада ёки бошка жойда булгани боис, калбдан дуо килиш мумкиндир.

Дуода катта-катта нарсаларни сураш зарур эмас, балки узининг катта-кичик хожатларини Аллох таолодан сураши лозим. Бу шу даражадаки, хадисларда келишича, оёк кийимнинг тасмаси узилса хам, бас, Аллох таолодан суранглар, дейилган.

Шу боис дуо килишни хар бир киши узи учун одатга айлантириб олиши лозим булади. Шунда жуда кичик хожатга рубару келса хам, уни Аллох таолодан сурайдиган булади. Арзимаган бирор машаккат булса, уни кетказишни хам Аллох таолодан сурайди.

Бунинг мисоли шуки, болага качон бир муаммо рубару келса ёки бирор кичик машаккат етса, у уз онасини чакиргани каби инсонга хам бирор ташвиш келса, Аллох таолони чакириши лозим булади. Айланиб юриб, туриб, утириб ва иш килиб ва хар вакт кичикдан кичик нарсаларни Аллох таолодан сурашни одатга айлантирса, Аллох хохласа, жуда тез мукарраб бандалардан бирига айланади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

getImage

Намоз укиш тартиби аёллар учун

Бир кунда беш вакт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз укиш хар бир мусулмонга …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари