Главная / Маданият / Дизайнер Наримон Григорян Тошкентдаги уйида улдириб кетилди

Дизайнер Наримон Григорян Тошкентдаги уйида улдириб кетилди

Таникли дизайнер Наримон Григорян бугун, 14 январь куни Тошкентда улдириб кетилди. Бу хакдаги хабарларни Бош прокуратура матбуот хизмати бошлиги Хаёт Шамсутдинов Kun.uz’га тасдиклади.

Маълум булишича, мархумнинг жасади у ижарада истикомат килиб келган Яшнобод тумани, Чигил кучасидаги хонадоннинг мехмонхонасидан котиллик аломатлари билан топилган.

Тегишли хабар Яшнобод туман ИИО ФБМ навбатчилик кисмига соат 11:50лар атрофида келиб тушган. Туман прокуратураси холат юзасидан жиноят иши кузгатган.

«Жиноят иши Тошкент шахар прокуратураси иш юритувига олиниб, малакали терговчиларидан иборат тезкор-тергов гурухи тузилиб, жиноятни фош этиш чоралари курилмокда. Натижаси хакида кушимча ахборот берилади», – дейилади Бош прокуратура маълумотида.

Наримон Григорян – Узбекистоннинг таникли модельер ва кийим дизайнерларидан бири, Nariman Grigoryan бренди асосчиси. У 2018 йилда Vogue China журнали томонидан «Йил кашфиёти» номинациясида энг яхши дизайнер деб топилган.

Check Also

wsd4xD3Anx78ZV1kkfa2p-WUrb4vZcNE

Зафаробод туман хокимлиги иш юритувчиси 8000 доллар билан ушланди

Холат юзасидан тупланган хужжатлар Жиззах вилоят ИИБ хузуридаги Тергов бошкармасига топширилди. 2020 йилнинг 19 август …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари