Главная / Жахон / Disney 1980 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлади
Место рекламы

Disney 1980 йилдан бери илк бор йилни зарар билан якунлади

Фото: Reuters

Disney компанияси октябрь бошида якунланган 2020 молиявий йил ва унинг 4-чораги буйича хисобот такдим этди. Унга кура, компания 2019 йил курилган 10,4 млрд доллар фойда билан 2020 молиявий йилни 2,8 млрд доллар зарар билан якунлаган. Таъкидланишича, компания бундай салбий натижани 1980 йилдан бери илк бор кайд килди.

Компаниянинг 4-чоракдаги тушуми 23 фоизга камайиб, 14,7 млрд долларни ташкил килган. Ушбу чоракда курилган соф зарар эса 710 млн долларни ташкил килган. Вахоланки, компания 2019 молиявий йил 4-чорагидаги 777 млн доллар фойда курган.

Компания каторасига иккинчи чоракни зарар билан якунлаган. Бунгача Disney 2001 йилдан бери чорак буйича зарар курмай келган. Компаниянинг тушуми бир йил ичида 6 фоизга камайиб, 65,4 млрд долларни, соф зарари эса 2,8 млрд долларни ташкил килган.

Бирок инвесторлар Disney натижаларини ижобий кабул килишди ва компания акциялари хисобот эълон килингандан кейин 6 фоизга кимматлади. Бу холат, биринчидан, натижалар кутилгандан анча яхширок булгани билан богланган. Иккинчидан, компаниянинг 2019 йилда ишга туширилган Disney+ стриминг хизмати яхши натижалар курсатган: унинг обуначалари сони августдаги 60 млндан октябрь бошида 73,7 млнгача ошган, 4-чоракда курган зарари эса тахлилчилар прогноз килгандан анча камрок булган ва 580 млн долларни ташкил килган.

Компаниянинг кунгилочар боглар ва истеъмолчилик махсулотларига ихтисослашган булинмаси 4-чорак давомида 1,1 млрд доллар зарар курган. Disney киностудиясининг операцион даромади куплаб янги фильмлар намойиши 2021 йилга кучирилгани сабабли 61 фоизга камайиб, 419 млн долларни ташкил килган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ax22M8T_nfu0zpbBGpl6vvGYbC5nZ82_

БМТ эксперти Британия хукуматини Ассанжни зудлик билан озодликка чикаришга чакирди

БМТ экспертининг сузларига кура, WikiLeaks асосчисини юкори даражадаги хавфсизлик таъминланган камокхонада тутиб туришга зарурат йук. …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари