Главные новости
Главная / Жамият / Дин Кунтц коронавирус пандемиясини башорат килганмиди?
Место рекламы

Дин Кунтц коронавирус пандемиясини башорат килганмиди?

Америкалик ёзувчи Дин Кунтц 1981 йилда «Зулмат кузлари»  (The Eyes of Darkness) номли асарини эълон килган. Асарда тасвирланадиган ажал вирусининг айрим жихатлари хозирги коронавирус фожиаларида акс-садо бермокда. Аммо у пандемияни башорат килганмиди?

Дин Кунтц / Фото: David Livingston/Getty Images

Коронавирус расман глобал пандемия сифатида тан олинди, лекин одамлар уз ташвиш-хавотирларини турли фильм, китоблар ва вокеалар билан «туйинтирмокдалар» , дея вокеаларни тахлил килади CNN.

Журналист Хармит Каурнинг кайд этишича, айрим асарлардаги афсонавий тасвирларнинг хозирги вокеаларга ухшашлиги интернет фойдаланувчилар томонидан «коронавирус таркалиши ёзувчилар томонидан башорат килинган»,   дея уйлашга сабаб булмокда.

Бу кабиларнинг ёркин мисоли «Зулмат кузлари» асаридир. Twitterʼда купчилик фойдаланувчилар китобнинг айрим сахифалари «скриншот» ларига таяниб, муаллиф коронавирусни 1981 йилда тасвирлаган, дейишмокда.

Ройтерс нашри шу «скриншот» ларнинг камида 29 минг марта улашилганини ёзмокда.

Бирок асар — шунчаки фантастика.

«Зулмат кузлари»  асаридаги вирус одамлар томонидан яратилан курол сифатида тасвирланади.

Хикоянинг «скриншот»  килинган бетида Домбей исмли образ хитойлик олимнинг «Ухан — 400»  номли биологик куролни АКШга олиб келгани хикоя килади.

«Хитойлик олим Ли Чен АКШга Хитойнинг энг янги ва мухим биологик куролини олиб кириш оркали ун йилликда АКШни енгди. Бу модда «Ухан — 400»  деб номланади, негаки унинг устида олиб борилган изланишлар Ухан шахрининг шундок ташкарисидаги RDNA лабораториясида олиб борилади. Вирус битта одамдан 400га якин одамгача юкиши мумкин» , — дейди Домбей асарда.

Бирок эътибор бериш керак булган мухим нукта – бу асарнинг биринчи чоп этилишида «Ухан — 400»  деб номланган биологик курол Россия худудини назарда тутган холда «Горки — 400»  номи билан аталган эди. Асар 1989 йил иккинчи марта чоп этилганда унинг номи «Ухан — 400»  тарзида узгартирилади, деб ёзмокда South China morning post.

Коронавируснинг Уханда биринчи таркалгани рост, бирок унинг канакадир махфий режа асосида килинган биологик курол эканлиги хакидаги уйдирмалар тасдикланмаган аккаунтлар оркали таркатилган, холос.

Колаверса, коронавируснинг биологик курол булиши мумкинлиги хам гарб, хам Хитой олимлари томонидан рад этилди.

Экспертлар хануз вируснинг аник келиб чикиш манбаларини аниклаш устида изланишмокда. Бирок коронавирус куршапалаклар билан боглик ва у одамларга юккунча мана шу воситачи мезбонларида яшаган, деган тахмин бор, холос. Бу худди 2003 йилда таркалган SARS эпидемиясига ухшайди.

Китобда эса вирус 100 фоизлик киргин куроли саналган.

Охирги булимда Домбей вирус билан зарарланган бирор одам тирик колмаганини айтади:

«Ухан – 400» нинг бошка биологик куролларга караганда устун тарафлари куп. Масалан, агар сиз вирус юктирган одам билан контактда булсангиз, атиги турт соатдан сунг, сиз хам унинг ташувчисига айланасиз. Бу жуда киска муддат. Вирусни юктирганлар узоги билан 24 соатда улади, купчиликда бу 12 соатда содир булмокда. «Ухан — 400» нинг улдириш тезлиги — 100 фоиз» .

Буларнинг бирортаси коронавирусга тегишли эмас.

Биринчидан, сунгги изланишларга кура, коронавирус инфекциясини юктирганларда унинг симптомлари 5 кундан, купи билан 14 кунгача, яширин даврни бошдан кечиради.

Иккинчидан, коронавируснинг киргин келтириши хеч качон 100 фоиз курсаткичга етмайди. Коронавирус улимларга сабаб булаётган булиши мумкин, бирок бу, асосан, кучсиз иммун тизимига эга ёки ёши катта одамларни уз ичига олмокда.

Расмийлар узларида бор маълумотларга таяниб коронавируснинг улим курсаткичини 3-4 фоиз атрофида бахолашмокда ва бу ракамнинг нолга тушишига хам умид килишмокда.

Ва шунинг учун хам Кунц, эхтимол, купчилик диккатини торта оладиган ёзувчи булиши мумкин, бирок у келажакни башорат килиш кобилиятига эга эмас, деб хулоса килса булади.

Маълумот учун, Дин Рай Кунц 1945 йилда тугилган америкалик ёзувчи. Унинг асарлари фантастика, сатира, куркув каби элементларни уз ичига олади ва куп асарлари New York Times бестселлерлари руйхатига киритилган.

Дин Кунтцнинг асарлари шу пайтгача 450 миллион нусхадан купрок сотилган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари