Главные новости
Главная / Жамият / Диёр Имомхужаев ПФЛ директори булиши кутилмокда
Место рекламы

Диёр Имомхужаев ПФЛ директори булиши кутилмокда

Узбекистон профессионал футбол лигасига Диёр Имомхужаев рахбар булиши кутилмокда. Бу хакдаги маълумотни Tribuna.uz манбаси тасдиклади.

ПФЛнинг собик директори Даврон Шокурбонов 21 май куни уз аризасига кура ишдан бушатилганди. Ташкилотнинг янги рахбари булиш учун ПФЛ директори уринбосари вазифасида ишлаб келаётган Диёр Имомхужаев тавсия килинган ва унинг номзоди куллаб-кувватланган. У тез орада расман ташкилотнинг вактинча рахбари сифатида эълон килиниши кутилмокда.

ПФЛ расмий сайтида Шокурбоновнинг вазифасидан озод этилгани ва унинг урнини ким эгаллаши хакида хеч кандай маълумот йук. Tribuna.uz мухбирининг аниклашича, Даврон Шокурбоновнинг истеъфоси кандайдир можаро билан боглик эмас.

Даврон Шокурбонов 2019 йил 17 июнда ПФЛ директори этиб тайинланганди. Собик канот хаками булган Шокурбонов ПФЛ директорлигига келишдан аввал «Бунёдкор» клубида рахбарлик лавозимларида ишлаган. Унинг кейинги фаолиятига аниклик киритилмаган.

Маълумот учун, Диёр Имомхужаев 2017 йилдан буён ПФЛда фаолият юритиб келади. У даставвал ташкилот директори маслахатчиси, кейинчалик директор уринбосари булиб ишлаган. Мутахассислиги буйича журналист хисобланган Диёр Имомхужаев айни дамда «Futbol TV» телеканалида футбол уйинларини шархлаб боради.

Мухлислар орасида «Спорт» телеканалида «Футбол шархи» курсатувидаги танкидий чикишлари, «Соккер клуб» муаллифлик дастурида келишилган уйинлар муаммосини кутариб чиккани билан танилган. Матбуотда хам фаолият юритган Диёр Имомхужаев бир неча йил «Эрудит Спорт» газетасидаги колонкасида узбек футболидаги хакидаги маколалари билан чикиш килган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Тошкентда иссик сув учирилмаган холда иссиклик тармоклари текширувдан утказилади

2020 йилда манбалардан иссиклик тармокларини синовдан утказиш графиги тасдикланди.  2020-2021 йилларда иситиш мавсумига тайёргарлик куриш …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари