Главные новости
Главная / Жамият / Diamond Princess лайнерида яна 67 киши коронавирусга чалингани аникланди
Место рекламы

Diamond Princess лайнерида яна 67 киши коронавирусга чалингани аникланди

Аввалрок Япония хукумати 11 нафар йуловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар булиб, соглигида коронавирус билан боглик булмаган муаммолар пайдо булган.

Японияда карантинда сакланаётган Diamond Princess круиз лайнери бортида коронавирусга чалиниш билан боглик яна 67та холат кайд этилди, деб маълум килди мамлакат согликни саклаш вазири Кацунобу Като.

Шундай килиб, ОАВнинг кайд этишича, кема бортида коронавирусга чалинганлар сони 285 нафарга етган.

Шу боис барча йуловчилар ва экипаж аъзолари кема бортида карантинда сакланмокда.

Аввалрок Япония хукумати 11 нафар йуловчига кемани тарк этишга рухсат берганди. Улар ёши 80дан ошганлар булиб, соглигида коронавирус билан боглик булмаган муаммолар пайдо булган. Улар курукликда карантинга жойлаштирилган.

Охирги маълумотларга кура, Хитойда коронавирусга чалинганлар сони карийб 66,5 минг кишига етган, 1,5 минг киши вафот этган.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Vc-RZqFxUXh1Sk17eIdGDlzWlpDodjMS

Россия нефти 21 йилдаги энг паст кийматгача арзонлашиб кетди

Россиянинг Urals нефти нархи бир баррели учун 16,2 долларгача тушиб кетди. Таъкидланишича, ушбу турдаги нефть …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари