Главные новости
Главная / Жахон / «Давлат тили хакида»ги конуннинг янги тахрири Олий Мажлис мухокамасига киритилди
Место рекламы

«Давлат тили хакида»ги конуннинг янги тахрири Олий Мажлис мухокамасига киритилди

Олий Мажлис Конунчилик палатасига «Давлат тили хакида»ги Конуннинг янги тахрири киритилди. Масъул кумита томонидан конун лойихаси биринчи укишда куриб чикишга тайёрланмокда. Бу хакда «Миллий тикланиш» демократик партияси рахбари Алишер Кодиров уз телеграм каналида маълум килди.

«Миллий тикланиш» демократик партияси сайловолди дастуридаги асосий масалалардан бири сифатида ушбу конун лойихасини жиддий мухокама килишга тайёрланмокда.

Шу билан бирга, бугунги кунда кабул килишга тайёргарлик курилаётган «Норматив хукукий хужжатлар тугрисида»ги конун лойихасининг 33-моддасида партия фракциясининг ташаббуси асосида Узбекистон Республикасида барча норматив хукукий хужжатларни узбек тилида кабул килиниши белгиланмокда», деб ёзади Кодиров.

Эслатиб утамиз, апрель ойида Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи конун лойихасини ишлаб чиккан ва ва уни халк мухокамасига куйган эди.

Маълумки, Узбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофик, Узбекистонда давлат тили узбек тилидир.

Шунингдек, «Давлат тили хакида»ги конуннинг 9-моддасига кура, давлат хокимияти ва бошкарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга караб бошка тилларга таржима килинади.

Шу билан бирга, «Давлат тили хакида»ги конуннинг 10-моддасига кура, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш давлат тилида, ишловчиларининг купчилиги узбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир каторда бошка тилларда хам амалга оширилиши мумкин.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

AuIGWlHQJW5Id-FIOo_JYUlNXB3o7noA

Афроамерикалик миллиардер АКШнинг кора танли ахолиси учун 14 триллион доллар компенсация талаб килди

Афроамерикалик миллиардер, Black Entertainment Television компанияси асосчиси Роберт Жонсон АКШнинг кора танли фукаролари бошидан утказган …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари