Главная / Сиёсат / Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сайтларига куйиладиган талаблар тугрисида низом лойихаси ишлаб чикилди
Место рекламы

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг сайтларига куйиладиган талаблар тугрисида низом лойихаси ишлаб чикилди

Давлат активларини бошкариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайтларига куйиладиган талаблар тугрисидаги низом лойихасини ишлаб чикди.

Агентлик хабарига кура, низомда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортик булган барча хужалик жамиятлари, давлат унитар корхоналари хамда давлат органлари таъсисчи хисобланган унитар корхоналар уз расмий веб-сайтига эга булиши ва уларда куйидаги маълумотларни жойлаштириши ва ошкора этиши белгиланмокда:

  • корхона тугрисидаги асосий маълумотлар;
  • буш иш уринлари, ишга кабул килиш шартлари ва номзодларга куйиладиган талаблар тугрисидаги маълумотлар;
  • корхона томонидан утказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра сухбатлари, расмий ташрифлар) тугрисидаги маълумотлар, матбуот-релизлар ва кундалик фаолият тугрисидаги бошка ахборот;
  • давлат иштирокидаги корхона ва унинг ташкилотлари томонидан утказиладиган очик танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тугрисидаги маълумотлар;
  • корхонанинг улуши мавжуд булган корхоналар, буш турган, фойдаланилмаётган, носохавий активлари ва улар тугрисидаги асосий ахборотлар;
  • бухгалтерия баланси ва молиявий натижалар тугрисидаги хисоботлар;
  • бошкарув ва назорат органларига туланган рагбатлантириш микдорлари тугрисидаги маълумотлар;
  • йиллик молия-хужалик фаолиятни текшириш натижалари буйича аудиторлик ташкилотининг хулосаси;
  • корхона устав фондининг ёки активларининг 50 фоизидан ортик микдорда кредит олинганлиги;
  • корхона активларининг 10 фоизидан ортигини ташкил этадиган корхонанинг бир марталик битимлари;
  • корхона томонидан йирик битимлар ва манфаатдор шахслар билан битимлар тузилганлиги.
Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

PdCBR896toa1TDp0lzvilWtqqojBTYbS

Тиграй киргини: Эфиопияда янги уруш олови. У ерда нималар булмокда?

Эфиопияда хукумат ва айирмачиларнинг «Тиграй озодлик халк фронти» кучлари уртасида зиддият авж олмокда. Тиграй провинциясини …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари