Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Давлат хизматчилари мехнатига хак тулаш унификация килинган тизим асосида амалга оширилади
Место рекламы

Давлат хизматчилари мехнатига хак тулаш унификация килинган тизим асосида амалга оширилади

Давлат фукаролик хизматчиларининг мехнатига хак тулаш Узбекистон Республикаси Давлат бюджети хисобидан амалга оширилади, конун хужжатларида белгиланган холлар бундан мустасно.

Норматив-хукукий хужжатлар лойихалари мухокамаси порталида “Давлат фукаролик хизмати тугрисида”ги конун лойихаси эълон килинди.

Давлат фукаролик хизматчилари мехнатига хак тулаш куйидаги туловларни назарда тутадиган давлат фукаролик хизматчилари мехнатига хак тулашнинг унификация килинган тизими асосида амалга оширилади:

базавий лавозим маоши;

малака даражаси учун туловлар;

давлат фукаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий курсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини бахолашнинг бошка мезонларидан келиб чикиб хисобланадиган шахсий устама хаклари.

Давлат фукаролик хизматчиларининг базавий лавозим маоши, малака даражалари учун кушимча туловлар хамда шахсий устама хаклари микдорлари Узбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Давлат фукаролик хизматчиларининг мехнатига хак тулаш хизмат вазифаларини сузсиз ва тулик бажарилиши, давлат органлари ва ташкилотларини баркарор ва салохиятли кадрлар билан таъминлаш, уларнинг халол, ташаббускор ва самарали мехнатини рагбатлантириш учун етарли моддий шароитларни таъминлаши лозим.

Давлат фукаролик хизматчиларининг мехнатига хак тулаш Узбекистон Республикаси Давлат бюджети хисобидан амалга оширилади, конун хужжатларида белгиланган холлар бундан мустасно.

Давлат фукаролик хизматчиларига мехнатга хак тулаш фонди хисобидан йиллик хак туланадиган таътил ва моддий ёрдам берилганда, улар давлат органи ва ташкилотининг мехнатга хак тулаш фонди маблаглари хисобига туланадиган бирйула тулов кушимча туловларни оладилар.

Давлат органларида мехнатга хак тулаш фондининг 30 фоизи микдорида моддий рагбатлантириш жамгармаси ташкил этилиб, унинг хисобидан куйидагилар туланади:

алохида мухим ва мураккаб вазифаларни бажариш учун мукофот пуллари – уларни тулаш тартиби, шу жумладан, алохида мухим ва мураккаб вазифалар сирасига киритиш мезонлари Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади;

пенсияга чикишда ёхуд давлат органи ва ташкилотининг тузилмасидаги узгаришлар давлат фукаролик лавозимларини кискартиришига олиб келганлиги муносабати билан мехнат муносабатлари бекор килинган холатларда белгиланган бирйула тулов;

давлат органи мехнатга хак тулаш тизимида назарда тутилган бошка туловлар.

Мехнат шартномаси:

давлат фукаролик хизматчилари сони (штати) ёки иш хусусиятининг узгаришига олиб келган ишлар хажмининг кискарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги сабабли;

давлат фукаролик хизматчисининг малакаси етарли булмаганлиги ёки соглиги холатига кура бажараётган ишига нолойиклиги сабабли;

давлат фукаролик хизматчиси янги мехнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли;

шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга кайта тикланиши сабабли бекор килинган холларда иш кидириш даврида икки ойдан ортик булмаган давр мобайнида давлат фукаролик хизматчиларининг уртача ойлик иш хаки сакланиб колади, бунда давлат фукаролик хизматчисига туланган бир ойлик ишдан бушатиш нафакаси хам кушиб хисобга олинади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

ILfLzuj19-fbjwHOjhzJP9hv0tXFayXQ

Охангаронга Нидерландиядан 61 бош зотдор корамол олиб келинди, хориждан яна 600 бош олиб келиш режалаштирилган – вилоят хокимлиги

Охангарон туманидаги корамолчиликка ихтисослашган “Курама корабайирлари” МЧЖ ташаббуси билан Нидерландиядан 61 бош наслли корамол олиб …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари