Главная / Жамият / Дарахтларни гайриконуний равишда кесган фукаролар энди 2 млн сум жаримага тортилади

Дарахтларни гайриконуний равишда кесган фукаролар энди 2 млн сум жаримага тортилади

Узбекистон Республикаси Президенти “Узбекистон Республикасининг Жиноят кодексига хамда Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига узгартиш ва кушимчалар киритиш хакида”ги конунни имзолади. Хужжат матни “Халк сузи online” томонидан эълон килинди.

Конун билан Узбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда кабул килинган 2015–ХII-сонли Конуни билан тасдикланган Узбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига куйидаги узгартиш ва кушимчалар киритилди:

79-модда (Дарахтлар, буталар, бошка урмон усимликлари ва нихолларни гайриконуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йук килиш):

биринчи кисмининг (Дарахтлар, буталарни, бошка урмон усимликлари ва нихолларни гайриконуний равишда кесиш, шикастлантириш ёки йук килиш) санкциясидаги «учдан бир кисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – бир бараваридан уч бараваригача» деган сузлар «беш бараваридан ун бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ун бараваридан ун беш бараваригача» деган сузлар билан алмаштирилди. Яъни, энди дарахтларни гайриконуний равишда кесган фукаролар 2 027 300 сум, мансабдор шахслар эса 3 040 950 сум жаримага тортилади.

Шунингдек, ушбу модда иккинчи кисмининг (Худди шундай хукукбузарликлар маъмурий жазо чораси кулланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган булса) санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – уч бараваридан етти бараваригача» деган сузлар «ун бараваридан ун беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ун беш бараваридан йигирма бараваригача» деган сузлар билан алмаштирилди;

80-модданинг (Урмонларни тиклаш коидаларини бузиш) санкциясидаги «бир бараваридан уч бараваригача» деган сузлар «ун бараваридан ун беш бараваригача» деган сузлар билан алмаштирилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари