Главная / Жамият / ДХХ Узбекистоннинг Киргизистон билан чегарасида навбатлар хосил булаётгани хакидаги хабарларни рад этди

ДХХ Узбекистоннинг Киргизистон билан чегарасида навбатлар хосил булаётгани хакидаги хабарларни рад этди

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара кушинлари «Озодлик» радиоси сайтининг Узбекистоннинг Киргизистон билан чегарасида навбатлар хосил булаётгани хакидаги хабарни рад этди. Бу хакда «Газета.uz» маълум килди.

2ysfel15347824898793_b-680x453
Фото: ДХХ Чегара кушинлари

Радио хабарида кайд этилишича, Узбекистоннинг Фаргона вилоятини Киргизистоннинг Боткен вилояти билан боглаб турувчи «Водил» утказиш пунктини кесиб утиш 11 соат вакт олмокда.

ДХХ Чегара кушинлари вакили мазкур пункт тухталишларсиз ишлаётгани (утказиш кобилияти суткасига 8000 кишидан ортик булиб, кунига 6000−6500 киши кесиб утмокда) ва навбатлар кузатилмаётганини маълум килди.

— Назоратчилар иш урни 8 дан 12 кишига оширилган булиб, айни вактда Узбекистон—Киргизистон чегараларини кесиб утиш 10−15 дакикани олмокда. «Озодлик» эълон килган навбат тасвирланган фото исталган жойда олинган булиши мумкин, аммо «Водил»да эмас, — дея таъкидлади Чегара кушинлари вакили.

Хозирда икки давлат утказиш пунктларида курилиш ишлари олиб борилмокда. Бундан кузланган максад Узбекистон ва Киргизистон фукароларининг чегараларни кулай кесиб утиши учун шароит яратишдан иборат. Ушбу ишлар хам хар икки томон утказиш пунктлари утказувчанлик кобилиятига таъсир курсатмайди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари