Главная / Иктисодиёт / Чорвок йулидаги хашаматли уйлар бузилди (ВИДЕО)

Чорвок йулидаги хашаматли уйлар бузилди (ВИДЕО)

35 яшар тадбиркор Сарвар президент утадиган йулда жойлашган дала ховлиси 10 июль куни бузиб ташланганидан Озодликка шикоят килди. Сухбатдошга кура¸ дам олиш маскани сифатида ишлатиб келинган дала ховли бузилиши окибатда 12 киши ишсиз колган.

bc242c28-2928-44d1-a610-93db39bca80a_w1023_r1_s

Мавзуни урганиш асносида, мавсумий курорт маскани сифатида фаолият курсатган Чорвокдаги 28 та дала ховли огохлантиришсиз бузиб ташлангани окибатида юздан ортик киши ишсиз колгани¸ дача эгалари даромадидан айрилгани аникланди.

Бустонлик туман хокимлиги вакили дачаси бузилганларга бошка худуддан ер участкаси ажратилиши ва товон туланишини маълум килди.

 Тадбиркор Сарвар Озодлик билан сухбатда хеч кандай товон ваъда килмасдан дачаси бузилганлигини айтади:

– Бузишдан олдин хатто хокимлик карорини хам курсатишмади. Дачанг президент трассасига якин экан деб зуравонлик билан бузиб ташлашди. Иморат 8 йил олдин курилган. Кадастр хужжати бор. Мен бу конунсизликдан барчага шикоят килдим, аммо хеч ким сен кимсан, демади, гапимни инобатга олмади¸- дейди тадбиркор.

Чорвокдаги бузилаëтган дала ховли
Чорвокдаги бузилаëтган дала ховли

Президент утадиган йулдаги дачалар бузилгани боис юзлаб кишилар ишсиз колди

Махаллий тадбиркорга кура¸ бузилишлар дам олиш секторида ишлаëтган юзлаб кишиларни мавсумий даромаддан махрум килган:

– Чорвокда барча дачадан тирикчилик килади. Кулимда уч оиладан 12 киши ишлайди. Булар ишсиз¸ уч оила даромадсиз колди¸ дейди Тошкентлик тадбиркор.

Бузилаëтган уйлар харитаси
Бузилаëтган уйлар харитаси

Унинг яна айтишича, сунгги бир хафта ичида 28 та дала ховли бузиб ташланган:

– Мана видеосини хам юбордим. Бузишнинг бошида Бош вазир Арипов турибди. Бузилаëтган уйларнинг ичидан мебелларни хам олиб кетишга улгуришмади¸ дейди сухбатдош.

Чорвок тошкентликлар учун дам олиш маскани
Чорвок тошкентликлар учун дам олиш маскани

150 минг долларлик дала ховли

Чорвокда уйи бузилганлардан бири¸ узини Фарход деб танштирган тадбиркор Озодлик билан сухбатда 150 минг доллар турадиган дачасидан айрилганидан шикоят килди:

– Сезон бошланмасидан олдин¸ апрелда 150 минг долларга сотмагандим. Мана расмларини юбордим. Кандай мустахкам ва чиройли килиб курилган эди. Бузиб ташлади. 20 йилдан бери ишлаб турган магазинни хам бузишди. Дачамни хам, магазинни хам кадастрдан хужжатлари бор эди,- дейди сухбатдош.

Бир кунда вайронага айланган Чорвок кошоналари
Бир кунда вайронага айланган Чорвок кошоналари

Бош вазир бузишга бош-кош

Сухбатдош шунча пул турадиган ховлиси бузилганига Бош вазир бош- кош булганлигини айтади:

– 5 та бульдозер, 4 та “МАN” русумли юк машина билан келишди. Бош вазир Арипов¸ Тошкент вилоят хокими Бустонлик туман хокими, туман ИИБ бошлиги уй бузилиш жараëнида иштирок этди¸- дейди сухбатдош.

Асосан йул буйидаги уйлар бузилмокда
Асосан йул буйидаги уйлар бузилмокда

Мулозим: Уйлар конунсиз курилган

Бустонлик туман хокимлигининг исми айтилмаслиги шарти билан Озодликка гапирган вакили бузилаëтган уйлар эски генпланга конунсиз киритилганлигини айтди:

– Бузиш хакида карор бор. Хоким карори. Бузилаëтган уйларнинг купи ноконуний тикланган. Кадастрда битта вагончик деб ëзилган¸ бориб текширсанг бир каср турибди. Шу йил май ойида Бустонлида прокуратура текшириш утказди. 2018 йил январидан то майгача Бустонлик туманида 93 та холатда 450 гектар ер майдони ноконуний равишда бериб юборилгани аникланди. Бу юзадан предписаниялар ëзилди. Шунга карамасдан¸ инсонпарварлик нуктаи назардан бузилган уйлар учун товон беришни ваъда килдик. Президент трассасидан узокрок жойдан ер учаcткаси ажратамиз¸ – деди исми эфирда айтилмаслигини сураган хокимлик вакили.

Уй бузилишлари дам олиш мавсумига тугри келди
Уй бузилишлари дам олиш мавсумига тугри келди

Республика Бош прокуратураси жорий йил май ойида Бустонлик туман Ер ресурслари ва давлат кадастри булими бошлиги эхтиёт чораси сифатида камокка олингани хакида маълумот берган эди.

Бустонлик туманининг Сижжак кишлогига якин жойда Узбекистон президентининг “Кайнарсой” резиденцияси бор.

Чорвокдаги магазин ва кафелар хам бузилди
Чорвокдаги магазин ва кафелар хам бузилди

Check Also

200sum

200 минг сумлик банкноталар муомалага чикарилади

Янги банкноталар 15 июлдан муомалада булади. Марказий банк 2022 йил 15 июлидан бошлаб янги куринишдаги …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари