Главная / Жамият / Чирокчида айик, Муборакда эчкиэмар. Кашкадарёда нима буляпти?

Чирокчида айик, Муборакда эчкиэмар. Кашкадарёда нима буляпти?

Ижтимоий тармоклар ва ОАВда Кашкадарё вилоятининг Чирокчи тумани, Тутли кишлогида ёввойи айикка нисбатан шафкатсизларча муносабатда булинган видео таркалган ва купчиликнинг эътирозига сабаб булганди.

Фото: УзА

Жорий йил 2-3 июнь кунлари эса ижтимоий тармокларда Кашкадарё вилояти худудида нобуд килинган эчкиэмар тугрисидаги хабарлар ва улдирилган хайвон сурати кенг таркалди.

УзА вокеага аниклик киритиш максадида Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш давлат кумитаси билан богланди.

— Мазкур холат Кашкадарё вилоятининг Муборак туманида содир этилган. Вилоят Экология ва атроф-мухитни мухофаза килиш бошкармаси инспекторлари жорий йил 13 май куни Муборак тумани худудида утказган навбатдаги экологик рейд давомида Карши — Муборак — Бухоро авто йулига якин булган чул худудида номаълум фукаро томонидан нобуд килинган ёввойи эчкиэмар аникланди, — дейди кумита ахборот хизмати ходими Севара Давлатова. — Мазкур холат буйича инспекторлар вокеа жойида ёввойи эчкиэмарни куздан кечириб, холат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилган. Хозирда мазкур конунбузарликни содир этган айбдор шахсга нисбатан тегишли чора куллаш масаласи куриб чикилмокда. Текширув натижалари хакида кушимча хабар берилади.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари