Главные новости
Главная / Жамият / Чилонзорда тадбиркор ва фукаролар келиша олмаяпти. Хокимлик курилиш учун ер ажратишда ахоли фикрини инобатга олмайдими?
Место рекламы

Чилонзорда тадбиркор ва фукаролар келиша олмаяпти. Хокимлик курилиш учун ер ажратишда ахоли фикрини инобатга олмайдими?

Чилонзор тумани Мукимий кучасида жойлашган 144-148 уйлар оралигидаги 6 сотих ер майдонига офис ва омборхона куриш режалаштирилган. Шу ерда яшовчи фукаролар эса бу курилишдан норози булишмокда.

Тахририятга келиб тушган мурожаатни урганиш, томонларни эшитиш ва хужжатлар билан танишиш максадида уйлар жойлашган манзилда булдик.

«Куп каватли уйлар орасида курилиш булишига каршимиз»

Маълум булишича, «Балик савдо» МЧЖнинг Чилонзор тумани 10-мавзе ТХAЙ кучасида жойлашган омборхона биносининг бузилиши эвазига компенсация тарикасида Тошкент шахар хокимининг карори билан «2-Чархи Комолон» махалласи Мукимий кучасида жойлашган 144-148 уйлар оралигидаги 6 сотихли ер майдони ажратиб берилган.

МЧЖ узига ажратилган ерга офис ва омборхона куришни режалаштириб, уз ерини ураб олиш ишларини бошлаган. Бирок ушбу ердаги куп каватли уйлар ахли бундан норози булишмокда.

«Биз 144-148 уйларда яшовчи фукаролар бу ерга курилиш булишига каршимиз. Фарзандларимиз уйнайдиган жойда курилиш килиши, дарахтларни кесиб ташлаши мумкин эмас-ку! Тадбиркор ахолининг розилигини олгани йук. Биз каршимиз. Хеч кандай курилиш булмасин. Чунки бизнинг уйларга жуда якин масофада курилмокда.

Куришни бошлаш учун хужжатларни курсатинглар, десак, Тошкент шахар хокимининг кароридан бошка нарсани курсатишгани йук. Тасдикланмаган бош планни олиб курсатишди. У хам нотугри. Бу ерга омборхона ва офис куриладиган булса, фарзандларимиз каерда уйнашади, узимиз каерда тоза хаводан нафас оламиз? Узимизнинг тадбиркор болалар майдончаси, автотураргох куриб бермокчи. Курилиш учун аввал ахолининг розилиги олиниши керак эмасми?!» – дейди норози булиб йигилган фукаролардан бири.

«Дарахтларни саклаш, автотураргох ташкил этиш ва ахоли розилигини олиш шарт» — Тошкент шахар курилиш бош бошкармаси

Фукаролар Тошкент шахар курилиш бош бошкармасига хам ушбу масала буйича мурожаат килишган. Лойиха-смета хужжатларини келишиш буйича Aрхитектура ва шахарсозлик кенгаши ишчи органининг 2020 йил августдаги хулосасига кура, офис ва омборхона биноларини куриш лойихаси турар жой бинолари билан оралик масофаларни ва мавжуд куп йиллик дарахтларни саклаш хамда автотураргох ташкил этиш, ахоли розилигини олиш шарти билан лойиха ишларини давом эттиришга келишилган. Лекин агарда курилиш бошланадиган булса, куп йиллик дарахтлар кесилишига тугри келади.

Мазкур хулоса эса курилиш бошлаш учун асос булмаслиги таъкидланган.

«Тадбиркор фукаролар билан келишиб, уларни рози килиш керак» — туман хокимлиги

Чилонзор тумани хокимлигининг вазиятдан хабардор ва шу ерда булиб турган вакили келишмовчилик юзасидан изох берди.

«Булаётган холатдан хабаримиз бор. Тадбиркорга Тошкент шахар хокимининг карори билан ушбу ер ажратиб берилган. Хозирда хужжатларни тайёрлашмокда. Лекин ахоли билан келишиб, уларни рози килишлари керак. Биз бу масалаларни тадбиркорга айтганмиз», – дейди Чилонзор тумани хокимининг курилиш буйича уринбосари котибият бош мутахассиси Мирсаид Мирсобиров.

«Куплаб таклифлар берилган, аммо фукаролар кунишмаяпти» — МЧЖ вакили

Холат юзасидан МЧЖ вакилини сухбатга тортдик. Унинг сузларига кура, бир неча бор фукаролар билан муроса килишга харакат килинган, лекин улар рози булишмаяпти.

«Уйларнинг подьездларини таъмирлаб бериш, автотураргох куриш ва бошка таклифлар бердик. Лекин фукаролар барибир курилишга карши булишмокда. Бу бизга берилган ер. Уни урашга хаккимиз бор. Лекин нима килиш керак? Фукаролар курилишга рози булишмаяпти», – дейди МЧЖ вакили Исломбек Гафуров.

Яна уша муаммо: Хокимлик ер ажратади, тадбиркор ва фукаролар келиша олишмайди

Сунгги йилларда тахририятимизга айникса Тошкент шахридан келиб тушаётган куплаб мурожаатлар мазмуни бир хил: тадбиркор «кураман» дейди, фукаролар «курмайсан» дейди.

Хокимлик тадбиркорга карор чикариб бериб, ерни ажратиб беради ва гуёки уйиндан чикади. Шундан сунг фукаролар ва тадбиркор уртасида низо бошланади.

Вазият айнан куп каватли ахоли уйлари орасида курилиш килиш, ер ажратиш буйича тизимли муаммолар борлиги, бу борадаги конунчиликни такомиллаштириш зарурлигини курсатмокда.

Акс холда, бу каби холатлар гох Юнусобод, гох Миробод, гох пойтахтнинг бошка бир туманида кайта ва кайта кун тартибига чикаверади.

Рахматилло Исроилов тайёрлади.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари