Главные новости
Главная / Жамият / «Бу кунда шунчалар куп одам отилганидан, Чулпонга келганда уклар тугаб колган…» — 4 октябрь дахшатлари хакида
Место рекламы

«Бу кунда шунчалар куп одам отилганидан, Чулпонга келганда уклар тугаб колган…» — 4 октябрь дахшатлари хакида

«Атрофдаги ахоли ук овозини эшитмаслиги учун мотор ёкиб куйиб, окшомдан тонгга кадар махбуслар отилган ва барчаси битта чукурга кумилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб килганди…»

Бундан 82 йил мукаддам узбек миллатига карши улкан жиноят содир этилди – 1938 йил 4 октябр куни уз даврининг кузга куринган зиёлилари – жадидлар совет тузуми катагон машинасининг курбони булди. Улар хукмрон тузумга каршиликда айбланиб, «халк душмани» сифатида отувга хукм килинди. Сохталаштирилган хужжатлар, зурлик билан эришилган гувохликлар асосида. Суд хукмисиз.

Тарихчи Бахром Ирзаев жадидчилик харакати асослари, уларнинг таъкибга олиниши, катагон машинасининг дахшати хакида гапириб берди.

Жадидчилик максадлари ва пешволари

– Жадидчилик харакатининг Туркистонда кенг ёйилишида крим-татар фарзанди Исмоил Гаспиралининг хизматлари катта. Бу харакатни дастлаб Туркистонда бошлаганлар жуда санокли – Самаркандда Махмудхужа Бехбудий, Тошкентда Мунавваркори Абдурашидхонов, Бухорода Абдурауф Фитрат булса, 1918 йилга келиб бундай фикрли инсонлар мамлакатнинг барча шахар-кишлокларида минглаб пайдо булди.

1920 йилнинг бошларида Туркистон улкасининг ижтимоий хаётида булган барча янгиликлар жадидлар таъсирида юзага келди. Матбуот, мактаб, маориф, театр кабилар оркали улар янги тулкинни вужудга келтира олди. Жадидлар уз харакатларининг пойдевори булган мактабда дин билан бирга дунёвий илмларни хам ургатишни максад килиб куйишганди. Бир катор ёшларни укитиб, хайрия жамиятлари ташкил этилиб, Оренбург, Уфа, Туркия, Германия, Миср, Япониядаги таълим масканларига юборишга рахбарлик килишди.


Оренбургга тахсил учун юборилган туркистонлик ёшлар

Жадидларнинг асосий максади урта аср жахолатидан кутулиш ва жахоннинг тараккиёт намуналарини Туркистонда жорий этиш булган.

Мутахассислар Туркистон истикболи учун курашган шахсларни уч гурухга булишади.

Биринчи гурухга чор маъмурларига карши куролли харакат олиб борганлар, шуроларга карши миллий озодлик харакатлари рахбарлари киради.

Иккинчи гурухга муроса йулини тутганлар киради. Исмоил Гаспирали, Махмудхужа Бехбудийлар вазиятда уз шартларини куйиш эвазига Туркистон учун маълум бир эркинликларни талаб килишди.

Учинчи гурух хамкорлик йулини танлаганди. Бу гурух куп танкид килинади, уларни болшевикларга сотилди деб хисоблашади. Мунавваркори Абдурашидхонов, Хамза, Абдулла Авлоний кабилар кирган бу гурух Туркистон тулик болшевиклар таъсири остида колгани, курол ва кучга эга булмаган халкни курашга чакириши мукаррар халокатлигини тушунган холда улар билан хамкорлик килиш йулини танлашган.

Катагон машинаси

– Советлар жадид харакатларини буткул йукотиб юборишга харакат килади. Бунга дастлабки уринишлар 1923 йилда бошланди. Дастлаб советлар ва жадидлар хамкорлиги асосида Бухоро жумхурияти тузилди, аммо кейинрок шуролар бошка давлатнинг ички ишларига аралашиш оркали бухоролик зиёлилар – Фитрат, Отахужаев кабиларни бадарга килишди.

1926 йилда Абдулла Кодирийнинг камокка олиниб тахкирланиши хам катагон харакатининг давоми эди. Шу йилда яна республика Олий судининг собик раиси Саъдулла Косимов билан боглик «косимовчилик» иши уюштирилди. Саъдулла Косимов шахси ханузгача оклангани йук.

1929 йил ёзида «НарКомПрос иши» уюштирилди. Бунда гуёки Саъдулла Косимовга карши курсатма бериши керак булган Обид Саидовни улдиришга маориф комиссари Боту Хосил Восил ва Алавийга буйрук берган, деган гап чикарилди. Аслида уни советларнинг узлари улдириб, шу иш оркасидан маориф тизимидаги йирик даргалар – Маннон Рамз, Боту кабиларни катагонга дучор килишди. Боту кучада камокка олиниб Бутирка камокхонасида йиллаб сакланади. Тухтовсиз кийноклар уни аклдан озадиган даражага олиб келади. Жисмоний куч ишлатиш натижасида соглигини йукотиб, факатгина курук нон ейдиган булиб колади. Унинг уйига ёзган хатларида озгина нон учун пул сураб илтимос килганларини укиш мумкин.


Маориф комиссари Боту

Худди шу иш ортида камокка олинган Хосил Восилнинг Москвага ёзган аризаси сакланиб колган. «Бу кандай ноинсонийликки, турмада ётган инсонларга хатто нон бермасалар. Бизга берилаётган сасиган, эскирган нонлар ахлатхонадан териб олиб келинган. 6 ойдан бери сурокка чакирилмадим. Айбимни айтинглар ёки мени хозирок отиб ташланглар. Розиман, розиман, розиман», деб ёзади у хатида.

Бутирка камокхонасида камералар тулиб кетгани боис йулакларда темир урнатилиб, кафаслар тайёрланган. Таникли муаллим Собир Кодирий хам шундай кафасда сакланар, кафаснинг кичиклигидан доимий эгилиб туришга мажбур буларди. Кодирий ёзда камокка олингани учун кийимлари юпун, пойабзали титилиб кетган эди. Тизза буйи корда хам шу холида уни терговга судрашарди.

1929 йилнинг 5 ноябрь куни орасида Мунавваркори Абдрашидхонов булган 18 киши бир кунда камокка олинди. Бу харакат тарихда «Миллий иттиход иши» номи билан кирди. Бунда жами 84 нафар Туркистоннинг энг кузга куринган намояндалари махв этилди.


Мунавваркори Абдурашидхонов камокхонада

Камокдан чиккач, Мунавваркори Самаркандда Гури Амир макбарасида коровул булиб ишга кириш учун келади. Кейинчалик хам у кулкоп тикиб, шундан келадиган пулга зурга тирикчилик килади. Бу советларнинг бошкаларга дарс булсин, биз шундай буюк одамларни хам абгор ахволга сола оламиз, деган максадда амалга оширган иши эди.

Советлар бир кун хам Туркистон зиёлиларига ишонган, улар билан хамкорлик килган эмас. Буни 1919 йилдаёк, хали Бухоро босиб олинмай туриб баъзи бухоролик халк етакчиларига жиноий иш очиб куйилганидан билиш мумкин. Шуролар улардан факатгина восита сифатида фойдаланган эди холос.

Машъум 4 октябр

– 1938 йилнинг 28 март куни Сталин, Молотов, Кагонович, Ворошиловлар рахбарлигида Узбекистондаги сиёсий элитадан 165 кишини катагон килиш хакидаги руйхатга кул куйилади. Мана шу руйхат асосида 4-7 октябр кунидаги фожиалар руй берди.

155 киши отувга, 10 киши мехнат тузатиш лагерига хукм килинади. Худойберган Девонов, Чулпон, Фитрат, Отажон Хошим, Абдулла Кодирий, Анкобой, Акбар Исломов, Исроил Ортиковлар 4 октябр куни отиб ташланди. 5 октябр куни эса аллакачон отиб ташланган инсонлар гуёки «суд килинади».


4 октябр киргини амалга оширилган худуд – «Алвастикуприк». Тошкент, Шахидлар хиёбони.

4 октябр куни шунчалар куп одам отиладики, Абдулхамид Чулпонга келганда хатто уклар тугайди, отувчиларнинг узи хам чарчаб колади. Чулпонга сени эртага отамиз деганида, у: «Бу инсонлар йук дунёда бир нафас хам яшашни истамайман, мени хозир отасизлар», деб туриб олгани учун унинг бошини болта билан чопиб улдиришади…

Кафансиз кумилганлар

Тошкент шахри Юнусобод туманидаги хозирги Катагон курбонлари хотира музейи худудида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган чогда машиналардан бири йулида котиб колади. Ковланаётган чукурга каралса, юзлаб одамларнинг суяклари. Бу хабарни эшитган якин-атрофдаги Окил ота кабристони коровули бу ерда 1938 йил катагон курбонлари ётганини айтади. Атрофдаги ахоли ук овозини эшитмаслиги учун мотор ёкиб куйиб, окшомдан тонгга кадар махбуслар отилган ва барчаси битта чукурга кумилган. Уларга на жаноза, на бир энлик кафан насиб килганди.


Катагон курбонлари хотирасига аталган ёдгорлик

Кейинчалик суяклар Окил ота кабристонига ташилиб, битта умумий кабрга кумилади.


Барча курбонлар суяклари жамланиб кумилган кабр. Окил ота кабристони

«Кора карга»

– Зиёлилар дастлаб иш жойида кулига кишан солиб олиб кетилган. Кейинчалик эса кулида куроли борларнинг узини отишга харакатлари кузатила бошланди ва тунда махфий тарзда уйдан олиб кетиладиган булди.

Кейинчалик кулга олиш махфий тарзда амалга оширила бошланди. Махсус кузатувчи уйнинг чизмасини чизиб кетарди, харбийлар шу чизма оркали уйга кириб келган. Тун аввалида келган харбийлар тонгга кадар тинтув утказган. Борики кийматли нарсалар хатланиб, махсус дуконларда сотувга куйилган.

Махбуслар НКВД учун махсус ишлаб чикарилган «Черный воронок» (Кора карга) машинасида олиб кетиларди. Бу машинага чикканлар хеч качон тирик кайтмаслигини билишган…


«Кора карга»

Катагондан омон кайтганлар хам бор. Аммо улар шундан кейин хам шуро мамлакатига ишонгани йук. Улар тириклик ва улим орасида яшади.

Шулардан бири Фотих Сулаймоннинг кизи гапириб берган:

«Дадам камокдан кайтганида хурсанд булардик. Лекин узларининг хурсанд булганини хеч курганимиз йук. Тишлари жуда хунук синганди. Онамнинг айтишларича, тергов пайтида кийнок кулланганда атайлаб шундай синдирилган. Хар замонда онамга йиглаганларини, «Мийлик» деб аллаким хакида гапирганларини эшитардик. Кейинчалик билсам, Сталиннинг хатто номини тилга олишга курккан, уни Муйлаб деб атаган экан…»

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

lQzJN6d1M7PhkTbtG-Gz9Z0Z4_kE5y_o_medium-680x385-680x385

Кучли бренднинг йуклиги ва валюта хавфи: Fitch халкаро рейтинг агентлиги UzAuto Motors’нинг заиф жойларини айтди

Fitch Ratings халкаро рейтинг агентлиги биринчи бор UzAuto Motors’нинг узок муддатли хорижий ва миллий валютадаги кредит …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари