Главная / Жамият / Бухоро вилоят хокимлиги: Гиждувондаги бозор тартибга олинди
Место рекламы

Бухоро вилоят хокимлиги: Гиждувондаги бозор тартибга олинди

«Дарё» нашрида «Бухорода 120 миллиард сумга янги бозор курилди. Аммо хамон куча савдоси авжида» сарлавхали макола эълон килинганди. Бухоро вилоят хокимлиги мазкур маколага эътибор каратди.

Фото: Бухоро вилоят хокимлиги

Хокимлик ахборот хизматининг ёзишича, «Гиждувон дехкон бозори» Президентнинг 2017 йил 27 мартдаги «2017—2019 йиллар даврида дехкон бозорларини реконструкция килиш ва уларнинг худудида замонавий савдо мажмуалари куриш дастурини тасдиклаш тугрисида»ги карори ижросини таъминлаш максадида 3 боскичда курилиб, фойдаланишга топширилган.

— Барча имкониятлар яратилганига карамасдан, кучада савдо килувчилар, шунингдек, янги бозорнинг орка томонида жойлашган таъмирга мухтож, бузилиши лозим булган енгил типдаги павильонларда савдо килишдан тухташни истамаган тадбиркорлар уртасида турли норозиликлар кучайди, — дейилади вилоят хокимлиги муносабатида. — Хакикатан, «Дарё»да эълон килинган маколада курсатилганидек, кечаги кунга кадар «Гиждувон дехкон бозори» орка томонида жойлашган ва карийб 2 гектардан зиёд жойни эгаллаб турган кичик бозор эски, хароб ва эътиборталаб ахволда эди. Тартибсиз, ёнгин хавфсизлиги ва санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган кичик бозорни замонавий куринишга келтириш учун айрим тадбиркорларнинг инжикликлари тусик булиб келаётган эди.

Фото: Бухоро вилоят хокимлиги

Айтилишича, «Дарё»да эълон килинган маколадан сунг махсус штаб ташкил этилган.

«Зудлик билан туман хокими, сектор рахбарлари, солик ва хукукни мухофаза килувчи органлар хамда тегишли ташкилотлар билан махсус штаб ташкил этилди. «Гиждувон дехкон бозори»нинг маъмурий биноси олдидаги автотураргох ва йулларда, кучада савдо килувчи тадбиркорлар уртасида таргибот ишлари олиб борилиб, тартиб урнатилди.

10 январь куниёк автотураргох ва йул орасидаги арчалар урнатилган майдонларда куча савдоси билан шугулланишнинг олди олинди. Йулларда пиёдалар ва автомобилларнинг харакатланиши учун кулай шароитлар яратилди. Очик айвон остидаги расталар атрофида вактинча фойдаланиш учун уз махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш максадида ноконуний курилган енгил типда курилган дуконлар тадбиркорлар томонидан олинмокда. Гиждувонда ахоли ва тадбиркорларга кулай шарт-шароит яратиш максадида бозор атрофи ва ички йулларда таъмирлаш ва ободонлаштириш, замонавий архитектура лойихалари асосида икки томонлама йуллар ва куча чирокларини урнатиш ишлари давом этмокда.

Айни пайтда хам туман хокимлиги ва «Гиждувон дехкон бозори» рахбарияти томонидан тадбиркорлар билан мулокотлар утказилиб, уларга тегишли тушунтиришлар бериб, уларнинг муаммолари бартараф килиш чоралари курилиб, уларга савдо маданиятини юксалтириш лозимлиги таъкидланмокда. Бозор маъмурий биноси олдидаги автотураргох ва йулларда туман хокимлиги, сектор рахбарлари, хукукни мухофаза килувчи органлар кумагида тадбиркорлар билан тушинтириш таргибот ишларининг олиб борилиши натижасида Юсуф Хамадоний ва XXI аср кучаларида тартиб урнатилди.

Шу уринда маълумот учун таъкидлаш жоизки, ижтимоий тармокда таъкидланганидек 187 та енгил типдаги вактинча курилган савдо дукони тулик бузилишга тушган. Бу манзилдаги сотувчилар учун юкорида айтилган павильонларда етарлича жой хозирланган. Гап факат уларнинг ижара туловларини келишиб, савдо фаолиятини йулга куйишларига боглик.

Бухоро вилоят хокимлиги

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

cxuVTcJH5XbXV9kQhCA4F1EpP1Xo4KvP

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларининг 46та вазифа ва функциялари кискартирилди

Фукароларнинг узини узи бошкариш органларига юклатилган 46 турдаги вазифа ва функциялар кискартирилди Фото: mahallakengashi.uz Президент …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари