Главная / Жамият / Бухорода замонавий чорвачилик мажмуаси ташкил этилди

Бухорода замонавий чорвачилик мажмуаси ташкил этилди

majmuaБухоронинг Коракул туманида замонавий чорвачилик мажмуаси очилди. Бу хакда «Дарё»га Давергеодезкадастр кумитаси маълум килди.

БМТ Тараккиёт Дастури, Глобал экологик жамгарма ва Давергеодезкадастр кумитаси билан хамкорликда «Узбекистоннинг тогли, ярим чул ва чул ландшафтларида сугорилмайдиган кургокчил ерларни ракобатли эксплуатация килиниши натижасида табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш» лойихаси маблаглари хисобидан Бухоро вилояти Коракул тумани «Коракул» наслчилик МЧЖ «Учкир» массивида битта чупон оиласи учун замонавий 3 хонали уй, 750 бош коракул куйларини саклаш учун кутон, сув ва электр энергия таъминоти, хожатхона, жун киркиш жойи, дагал хашакларни саклаш учун очик омборхона, сув минораси ва куйларни даволаш учун зооветеринария пункти каби инфратузилма шохобчаларини уз ичига олган ихчам чорвачилик мажмуаси бунёд этилди.

17 май куни мажмуанинг расмий очилишида БМТТДнинг Узбекистондаги доимий вакили Хелена Фрейзер, Давергеодезкадастр кумитаси раиси А.Х. Абдуллаев, Коракул тумани хокими Х.М. Гойиров, Бухоро вилояти ва Коракул тумани хокимликларининг масъул ходимлари иштирок этди.

Лойиха томонидан мажмуа атрофида жойлашган 7,5 минг гектар яйловдан самарали ва баркарор фойдаланиш максадида «Яйловдан режали фойдаланиш тизими» ишлаб чикилади ва хамкорликда жорий килинишига амалий ёрдам курсатилади.

Хелена Фрейзер хоним вилоятнинг масъул рахбарлари билан биргаликда Коракул туманининг фермер ва дехкон хужаликларида лойиха доирасида амалга оширилган бошка тадбирлари билан якиндан танишди.

Check Also

laktoza

Лактоза интолеранси нима, уни кандай аниклаш мумкин?

Табиатда сутда юкори микдорда булган ва сут шакари сифатида танилган лактоза енергия манбаи хисобланади. Лактоза …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари