Главные новости
Главная / Жамият / Бухорода коронавирусдан илк улим кайд этилди. Узбекистонда коронавирус курбонлари сони 23тага етди
Место рекламы

Бухорода коронавирусдан илк улим кайд этилди. Узбекистонда коронавирус курбонлари сони 23тага етди

Шофиркон туманида яшаган, 21 июнь куни коронавирусдан зарарланиш ташхиси билан Бухорода шифохонага ёткизилган аёл оламдан утди. Бу ушбу вилоятда коронавирусдан илк улим холати, Узбекистонда эса 23-улим булди.

Согликни саклаш вазирлиги Бухорода коронавирус инфекциясига чалинган бемор уткир юрак кон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани тугрисида хабар берди.

«Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи, 1962 йилда тугилган М.С. коронавирус инфекциясида гумонланиб, жорий йил 21 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасидан вилоят юкумли касалликлар шифохонасига олиб келинган.

У «Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония касаллиги, семизлик 3-даражаси, упка артерияси тромбоэмболияси. Нафас етишмовчилиги 3-даража» ташхиси билан реанимация булимига ёткизилган.

Бемор (аёл) бундан аввал, сунгги 8 йил давомида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, артериал гипертония, юрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб юрган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик ахволи Бухоро вилоятидаги шифокорларимиз билан бир каторда мамлакатимиздаги шу сохага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг мутахассисларининг хам назоратида булиб, улар иштирокида консилиумлар утказиб келинган.

Бирок мутахассисларимизнинг стандартлар асосида утказган реанимацион муолажаларига карамасдан бемор уткир юрак кон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Согликни саклаш вазирлиги Жамоатчилик билан алокалар булими хабарида.

28 июнь куни Тошкентда икки киши коронавирус туфайли вафот этгани, улардан бири шифокор булиб, хизмат вактида вирусга чалингани хабар килинганди.

Шу вактгача Тошкентда 13, Наманганда 4, Самаркандда ва Сурхондарёда 2тадан, Фаргонада битта улим руй берганди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

bR7jLcdC7-QqXs9U6iiEi4v4G_qS4qHo

Сеул мэри жонсиз холда топилди. У президентликка номзод сифатида курилаётганди

Жанубий Корея пойтахти мэри Пак Вон Сун гойиб булиб колгач, кун давомида уни кидирган полициячилар …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари