Главная / Жамият / Бухорода Cobalt машинасини ололмаган истеъмолчига пули ундириб берилди

Бухорода Cobalt машинасини ололмаган истеъмолчига пули ундириб берилди

Узбекистон истеъмолчилар хукукларини химоя килиш жамиятлари федерацияси Бухоро вилоят худудий бирлашмаси «Ишонч телефони»га Шофиркон тумани, «Жойробод» махалласида яшовчи Насиба Тиллаева кунгирок килди. Бу хакда УзА хабар бермокда.

cobalt_avtomashinasining_puli_olib_berildi-640x427
Фото: УзА

Унинг Бухоро шахридаги «Умид Савдо Файз Инвест» МЧЖга карашли «Умид лизинг» корхонасидан норозилик билдирилган мурожаати конун талаблари доирасида урганилди.

Маълум булишича, истеъмолчи билан 2018 йил 3 февраль куни Cobalt автомобили етказиб бериш буйича шартнома тузилган булиб, 38734000 сум тулов амалга оширилган. Шартномада курсатилган муддатдан 120 кун утиб кетган булса-да, фукаро машинасини ололмаган.

Аризани урганиш жараёнида истеъмолчининг «Умид лизинг» корхонасидан 38734000 сум пули олиб берилди хамда муаммоси ижобий хал этилди. Корхона рахбарияти ва ходимлари юкорида курсатилган камчиликларни бартараф этиш, бундан кейин бундай холатларни йул куймаслик тугрисида огохлантирилди.

Check Also

thumbnail-tw-20201105142056-6058

Шахар хаётига карши соглом хаётнинг 3 та асосий омили

Биз хаммамиз биламиз ва курамиз: шахар хаёти одамларга салбий таъсир курсатади, у ёки бу касалликларни …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари