Фото: Daily Mail

Daily Mail нашри автотураргохнинг куш парвози баландлигидан олинган суратларини эълон килди.

Кадрларда собик харбий базанинг бутун худудини савдонинг кескин тушиб кетиши окибатида дилерлар сота олмай колган янги автомобиллар эгаллаганини куриш мумкин.

База худудига бир неча мингта автомобиль жойлаштирилган. Автотураргохда турли машиналарни топиш мумкин: MINI’дан ториб Jaguar ва Land Rover’гача.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail

Кайд этилишича, сотилмаган автомобилларнинг нархи 43 миллион долларга етади.

Буюк Британияда коронавирус туфайли янги автомобилларга булган талаб урушдан кейинги 1946 йил даражасига тушиб кетди. Апрелда мамлакатда 871 та автомобиль сотилган, бу эса бир йил аввалги курсаткичдан 97 фоизга кам.

Машиналар хозирча базада сакланади. Дилерлар бир неча хафтадан кейин уларни олиб кетиб, сотишга уриниб куради.

Агар коронавирус билан боглик вазият яхшиланмаса, машиналар базада узокрок муддатга хам колиши мумкин.