Главные новости
Главная / Иктисодиёт / Бозорлар ва газеталар. Узбекистонда мингдан ортик корхоналарнинг давлат улуши тулик сотилади
Место рекламы

Бозорлар ва газеталар. Узбекистонда мингдан ортик корхоналарнинг давлат улуши тулик сотилади

Узбекистонда мингдан ортик корхоналарнинг давлат улуши тулик сотилади. Бу хакда 13 март куни Давлат активларини бошкариш агентлиги томонидан уюштирилган «Трансформация: иктисодиётда давлат иштирокини кескин камайтириш» мавзусига багишланган халкаро тадбирда айтиб утилди.

Фото: Advantour

Хозирги вактга келиб давлат улушидаги корхоналар сони 2965тани ташкил этаёган булса, шулардан 58 фоизи ДУК, 33 фоизи МЧЖ хамда 9 фоизи АКга тегишлидир.

Унга кура, давлат улуши тулик сотиладиган давлат иштирокидаги корхоналарга куйидагилар кириши маълум килинди: Нефть ва газ сохасида 69та, энергетикада 25та, кимё саноатида 8та, банк ва молия ташкилотларида 4та, ёг-мой ташкилотларида 16та, алкоголь махсулотлари ишлаб чикарувчи ташкилотларда 11та, лойихалаш институтларида 23та, газета ва журналларда 94та, бозорлар ва комплексларда 509та хамда бошка 336та кушимча корхоналар.

Шу билан бирга, ушбу карорда купгина компанияларнинг ислох килиниши хам назарда тутилган. Жумладан, «Узбектелеком», «Узбекистон темир йуллари», «Узмахсусмонтажкурилиш», «Уздонмахсулот», «Узбекозиковкатхолдинг», «Узавтосаноат», «Узагросаноатхолдинг», «Узагрокимёхимоя», «Тошшахартрансхизмат», «Узпахтасаноат», «Узагросервис», «Узкимёсаноат» каби компаниялар хам мавжуд. Ушбу компанияларда купгина ислохотларнинг амалга оширилиши белгилаб куйилди.

Лойихаларнинг хаётга татбик этилиши натижасида давлат иштирокидаги корхоналарни 81 фоизга камайтириш, давлат унитар корхоналарини 96 фоизга кискартириш, 20та жамиятларда ИПО утказиш, кузатув кенгаши мустакил аъзолари сонини 20 фоизгача купайтириш кутилмокда.

«Uzbekistan Airways», «Узбекнефтгаз», «Узтрансгаз», «НТКМК», «ОТМК», «Узметкомбинат», «Узбектелеком», «Тошкент РФБ» бошка жами 554та корхона давлат ихтиёрида саклаб колинса, уларнинг 44таси кисман сотувга куйилади.

Карор бозорлар тизимига хам таъсир этмасдан колмади. Шу сабабли «Фарход дехкон бозори», «Aския дехкон бозори», «Миробод дехкон бозори», «Чорсу буюм савдо комплекси», «Юнусобод дехкон бозори», «Урикзор», «Чилонзор» ва «Бектупи савдо комплекс»лари ва бошка бозорлар шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, «Маърифат» газетаси тахририяти давлат унитар корхонаси (ДУК), «Шарк» AЖ, «Хукук ва бурч» ижтимоий журнали ДУК, «Узбекистон нашриёт матбаа уйи» ДУК, «Гофур Гулом» номидаги нашриёт матбаа уйи ДУК, «Укитувчи илмий-методик нашриёт маркази» ДУК, шунингдек, «UZDIGITAL TV» МЧЖ хам давлат улушидан хусусий секторга сотилиши белгилаб куйилди.

Бундан аввалрок хам президент карори лойихаси асосида Узбекистонда 1115та давлат улашлари хусусий секторга сотилиши хакида хабар берилган эди.

Место для рекламы.

Ҳаққимизда

Check Also

Хасана Карзи – бу чиройли карз нима?

Карзи хасана – чиройли карз нима? Фото: Shutterstock Инсоният жамияти борки, унда одамлар узаро мулокотда …

Даре уз Янгиликлар – сӯнги Ӯзбекистон хабарлари